Хакаслар (ўзларини - хакас деб аташади; эски номлари - Абакан ёхуд Минусинск татарлари) - Хакасиядаги халқ (62,9 минг киши), жами РФда - 79 минг киши (1989). Хакас тилида сўзлашади. Диндорлари - православлар, анъанавий эътиқодлар сақланган. Асосан, чорвачилик, овчилик ва деҳқончилик билан шуғулланадилар.

Машҳур Хакаслар

Николай Федорович Катанов (1862 - 1922) - энг биринчи Хакас олим. У Сибир халқларининг тарихини ўрганиб, уларнинг тарихини ёритувчи мақолалар ва асарлар ёзиб қолдирган.

Манбалар