Халаж тили — туркий тиллардан бири. Марказий Эронда, Теҳроннинг жануби-гарбида тарқалган. Сўзлашувчилар сони 40 минг киши атрофида (2000-йил). Шевалари 2 гуруҳга — шимолий ва жанубий гуруҳдарга бўлинади.

Халаж тили
Мамлакатлар Эрон, Афғонистон
Расмийлик ҳолати йўқ
Минтақалар Қум, Марказий
Сўзлашувчиларнинг умумий сони 42 000 (2000-йил)
Тартибловчи ташкилот йўқ
Туркумланиши
Туркум Евроосиё тиллари
Тил оиласи

Олтой тиллари

Туркий тармоқ
Қарлуқ гуруҳи
Қарлуқ-уйғур остгуруҳи
Арғу гуруҳи
Алифбоси йўқ
Тил кодлари
ИСО 639-1 -
ИСО 639-2 тут
ИСО 639-3 клж

Халаж тилида қадимги туркий тил элементлари, хусусан, бирламчи чўзиқ унлилар сақланган; сўз ўртаси ва охирида бошқа туркий тилларда з, т, ж, р келган ўринларда д қўлланади. Айрим келишик қўшимчалари ва феъл шаклларида ҳам бир қатор ўзига хосликлар мавжуд. Лексикада энг қад. туркий қатлам ҳамда келиб чиқиши ноаниқ бўлган сўзлар қатлами ажралиб туради; озарбайжон тилидан, эроний лаҳжалардан ўзлашмалар бор. Асосан, хотин-қизлар ўртасида кундалик муомала тили ҳисобланади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ