Халажиён — Бухоро вилояти, Шофиркон тумани таркибига кирувчи қишлоқ. Ҳудуди туман марказидан 5 км жанубда Шофиркон-Бухоро йўли устида жойлашган. Қишлоқ 524 та хонадон 885 та оила, жами уч минг тўрт юз саксон беш нафар фуқаро истиқомат қилувчи „Бобоато“ маҳалла фуқаролари йиғини таркибига киради[1].

Халажиён
Қишлоқ
Мамлакат Ўзбекистон Республикаси
{{{туман_тури}}} Шофиркон тумани

Келиб чиқиши

Халаж (халач) сўзи қадимги қабила номидан олинган. Халажлар Х асрдан бошлаб ҳозирги Афғонистоннинг жанубий ҳудудида яшай бошлаган. Этнографларнинг маълумотларига қараганда, халажлар Кободиён ва Муғон чўли бўйида ўрнашиб қолганлар ва форс тилида сўзлашганлар. Халажларнинг асли келиб чиқиши турк бўлган. Бу ҳақда Маҳмуд Қошғарийнинг „Девону луғотит турк“ ва бошқа асарларида айтиб ўтилган. Шофиркон туманига қўшни бўлган Вобкент туманида, Самарқанд вилоятининг Иштихон ва бошқа жойларида ҳам халажлар яшайди. Аммо халажиён қишлоғининг келиб чиқишига буларнинг алоқаси йўқ.

Халажиён— халажи сўзидан, яъни пахтадан чигитни айирувчи асбоб номидан олинган.

1925—йилда қишлоқ вайрон қилинган ва аҳолиси бошқа юртларга ҳайдалган. 50—йилларда қишлоқ яна қайта тикланган. Бу қишлоқда қадимдан халажи яшовчи уста, халажи тортувчи касб эгалари кўплаб яшаган.

Қишлоқ ҳудудида тумандаги энг катта ғишт ишлаб чиқариш заводи ва Бухоро механизациялашган қурилиш мажмуасининг Чорбакр филиали жойлашган[2].

Ҳозирда бу қишлоқ Бобоато, Наққош, Ревгар, Шамширгарон ҳудудлари билан биргаликда „Бобоато“ маҳалла фуқаролари йиғини таркибига киради.

Қишлоқ ичидан „Абдуллахон“ зовури оқиб ўтади[3].

Манбалар

  1. ↑ Салим Мухтор, Карим Бобомурод. Шофиркон тарихи. Ёзувчи — 227-бет. 
  2. ↑ С. Қораев. Ўзбекистон вилоятлари топонимлари. Ўзбекистон миллий энсиклопедияси, 2005 — 242-бет. 
  3. ↑ „Бухоро вилояти ИИБ бошлиг'и томонидан Шофиркон туманида содир этилган қотиллик жинояти кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди“. 2023-йил 22-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 22-июл.