Халида Ҳафизовна Камилова — (1950-йил, 18-октабр, Тошкент, Ўзбекистон ССР, СССР) — таниқли ўзбекистонлик олима. Техника фанлари доктори (2003), профессор(2016).

Халида Камилова
Таваллуди 18.10.1950
Тошкент, О'збекистон ССР
Фуқаролиги  Ўзбекистон
Миллати ўзбек
Соҳаси техника
Мукофотлари Mehnat shuhrati ordeni


Таржимайи ҳоли

Халида Камилова 1950-йил 18-октабрда Тошкент вилояти, Янгийўл шаҳрида туғилган. Олий маълумотли. Техника фанлари доктори (2003), профессор (2016). У 1972-йил Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини тамомлаган. Халида Камилова 1972—1974-йиллар Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти „Тикув буюмлари технологияси“ кафедраси аспиранти, 1974—1977-йиллар Москва енгил саноат институтининг катта ўқитувчиси, кафедра мудири, 1995—2006-йиллар Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти Тўқимачилик саноати технологияси факултети декани, 2006-йилдан Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ўқув ишлари бўйича проректор каби лавозимларда фаолият олиб борган.

Илмий фаолияти

Халида Камилова 100 дан ортиқ илмий мақолалар, 60 дан ортиқ услубий қўлланма, 1 та монография, 23 та ихтиро, 9 та дарслик, 3 та ўқув қўлланма муаллифи. Унинг 5 та дарслиги „Йилнинг энг яхши дарслиги“ Республика танловларида ғолиб деб топилган. У бошчилигида 2 жилдли „Ўзбек анъанавий кийимлари“ номли китоб-албом яратилган. Халида Камилова Лондон мода коллежи, Милан политехника университети, Лион Ле Мартинер Дидро лицейи каби хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Унинг раҳбарлигида „Болажонлар-ширинтойлар“ Республика болалар мода фестивали, „Тошкент мода ҳафталиги“, „Миллий матолар ва либослар“ кўргазмаси каби фестиваллар республика ва хорижда ўтказилиб келинмоқда. У 2005-йилдан оммавий байрам ва тадбирларда либослар бўйича бош дизайнер ҳисобланади[1].


Мукофотлари

Халида Камилова „Офарин“ давлат мукофоти (2001), О’збекистон Республикасининг сан’ат ва ме’морчилик соҳасидаги иккинчи даражали Давлат мукофоти (2007), „О’збекистон мустақиллигига 20 йил“ эсталик нишони (2011), „Меҳнат шуҳрати“ ордени (2018) билан мукофотланган[2].

Манбалар

  1. ↑ Жовлиев И, Яхшибоева У, Арзикулова Д, Ҳасанова Л. Оъзбекистон аёллари. Тошкент: Ўзбекистон миллий энсиклопедияси, 2019 — 224-бет. ИСБН 978-9943-07-694-5. 
  2. ↑ „Ўқув ишлар бўйича проректор“. 2022-йил 21-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 21-сентябр.