Xaliliy
Халилий — эртапишар узум нави. Бу навнинг Қора Халилий ва Оқ Халилий хиллари бор. Қора ёки қизил Халилий Ўзбекистон, Қирғизистон Туркманистонда тарқалган. Тупи кучли усади. Барги йирик, орқаси тукли. Гули икки жинсли. Узум боши ўртача (280—300 г), шингиллари тиғиз. Ғужуми йирик, тухумсимон, тўқ қизил, эти сершира, карсиллайди, пусти юпқа. Таркибида канд миқдори 17—18%, нордонлиги 4—4,5%. Июл ўрталарида пишади. Раға билан касалланади. Ҳосиддорлиги 100—120 с/га. Оқ Халилий ватани — Эрон. Узбекистан, Туркманистон, Россиянинг Ставропол ўлкаси, Марокаш ва Калифорнияда экилади. Тупи кучли ўсади. Барги ўртача, сал чўзиқроқ, сал буришган ёки силлиқ. Гули куш жинсли. Узум боши ўртача тиғиз. Ғужумлари ўртача, оқиш ёки кўкишсариқ, пўсти юпқа, эти серсув, таркибида қанд миқдори 18— 19%, нордонлиги 4—4,5%. Ҳосилдорлиги 120—160 с/га. Ўзбекистоннинг ҳамма вилоятларида рнлаштирилган[1].
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |