Халилуллоҳ И (арабча: خليل الله الاول), Низорий исмоилий анъанасида сўфиёна Зулфиқор Али (арабча: ذو الفقار علي) номи билан машҳур бўлган, Низорий исмоилийлигининг Қосим-Шоҳий тармоғига мансуб 37-имом эди[1].

Халилуллоҳ 1574-йилда отаси Мурод Мирзо вафот этгач, унинг ўрнини эгаллаган[1]. Отаси сингари, у ҳам Форснинг марказий қисмидаги Анжудон шаҳрида яшаган ва ўша шаҳарга дафн этилган. У ерда унинг қабри тоши бугунги кунгача сақланиб қолган. Қабр тошида унинг вафот этган санаси 1634-йилнинг марти деб ёзилган[2].

Халилуллоҳ ҳукмрон Сафавийлар сулоласи билан яқин муносабатларда бўлган. У Шоҳ Аббос И нинг (1588-1629 йилларда ҳукмронлик қилган) қизига уйланган[2]. 1627-йилда Сафавийлар ҳукмдори Анжудон шиаларини айрим солиқлардан озод этувчи фармон чиқарган. Фарҳод Дафтарийнинг таъкидлашича, фармонда Анжудон шиалари ўн икки имомчилар сифатида тилга олинган, бу эса Халилуллоҳ ва унинг издошлари ўзларининг ҳақиқий эътиқодларини яширганликларини кўрсатади[2].

У вафот этгач ўрнини ўғли Нур ал-Даҳр Али эгаллаган[1].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 Дафтарй 2007, сс. 425, 437, 509.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 Дафтарй 2007, с. 437.

Ҳаволалар

Халиллулоҳ И
Аҳл ал-Байт
Бану Қурайш қабила
Таваллуди: ? милодий Вафоти: 1634 милодий
Ҳумкдорлик унвони
Шиалик унвонлари
Олдингиси Низорий исмоилийлигининг 37-имоми
(Қосим-Шоҳий тармоғи)

1574–1634
Кейингиси