Xalimov Alimjon
Халимов Алимжон (1912-йил 30-май, Бухоро – 1984-йил 12-июн) – ўзбек-совет композитори, дирижёр, мусиқа ўқитувчиси. Қорақалпоғистон АССРда хизмат кўрсатган артист. Ўзбекистон ССР халқ артисти (1957-йил). Қорақалпоғистон АССР халқ артисти. Бердақ номидаги Қорақалпоғистон АССР давлат мукофоти лауреати (1967-йил)[1].
| Халимов Алимжон | |
|---|---|
| Файл:Халимов Алимжон.жпг | |
| Таваллуди |
1912-йил 30-май Бухоро,
Бухоро амирлиги |
| Вафоти |
1984-йил 12-июн Бухоро |
| Фуқаролиги | ўзбек |
| Касби | композитор, дрижёр, мусиқа муаллими |
Ушбу саҳифани Олимжон Ҳалимов билан бирлаштириш таклиф этилади. (мунозара) |
Ҳаёти
Таниқли халқ хонандаси домла Ҳалим Ибодовнинг ўғли. 1933-йилда Самарқанд мусиқа ва хореография институтини, 1958-йилда Тошкент консерваториясини тамомлаган. Г. А. Мушел шогирди. 1933-йилда Тошкент театрида ғижжакчи бўлиб ишлаган.
1934—1941-йилларда у Москва консерваторияси қошидаги миллий опера студиясининг дирижёрлик ва хор факултетида таҳсил олган ва бир вақтнинг ўзида профессор Г. И. Литинский синфида композицияни ўрганган.
1941—1968-йилларда Тошкент, Фарғона, Нукус театрларида дирижёр, мусиқа устози, айни пайтда Нукус мусиқа-хореография билим юртида ўқитувчи бўлиб ишлаган.
1967—1977-йилларда – Ўзбекистон ССР Бастакорлар уюшмаси Қорақалпоғистон бўлими раиси бўлиб ишлаган.
У 150 га яқин қорақалпоқ халқ қўшиқ ва куйларини тўплаган ва ёзиб олган, уларнинг кўпчилиги „Ўзбек халқ мусиқаси“ (1959-йил) нашрининг 8-жилдига киритилган[2].
Мусиқий асарлари
Унинг 40 дан ортиқ мусиқали драма ва комедиялар барчаси Нукусда саҳналаштирилган.
Суймегенге суйкенбе (1945-йил; 1956-йил 2-нашр), Арал қизи (1947-йил), Амударё (1948-йил), Бердақ (1950-йил; 1958-йил 2-нашр), Беҳзод фожеаси (1952-йил), Жайловда тўй (1953-йил), Дос жулеклер (1966-йил), Ахмақ подшо (1968-йил).
Солистлар, хор ва оркестр учун:
Қорақалпоғистондан кантата (1958-йил), Партия ҳақида (1959-йил)[3], „Қирқ қиз“ вокал-симфоник поэмаси (1958-йил).
Симфоник оркестр учун сиуталардиля, ўзбек халқ чолғулари оркестри учун асарлар,
Қорақалпоқ ва ўзбек шоирлари матнлари асосида яратилган қўшиқлари:
„Нукусдан салом“
„Менинг республикам“
„Одамлар бахти“
Драма театри томошалари учун мусиқалар басталаган[3].