Халкидики ярим ороли

Халкидики ярим ороли Салоники шаҳридан, я’ни Марказий Македониядан жанубда жойлашган бо'либ, о'зининг контурлари билан Посейдон денгиз туби ҳукмдорининг афсонавий уч айри найзасига о'хшайди[1] ва у о'з навбатида учта кичик ярим оролга, халқ тили билан айтганда “бармоқ”ларга ажралиб кетади[2].

Афсонавий тарих

Халкидики тарихи

Қадимги юнон мифларига ко'ра, икки Фракия деви Ситон ва Афос илоҳий го'зал сув париси Паллина туфайли доимий жанжаллашиб келишган. Бу афсонавий денгиз ҳукмдори Посейдоннинг г'азабини келтириб, у юрагидан уч айрили найзасини уларга ирг’итади. Натижада, орол учта алоҳида қисмларга ажралиб қолади. Янги ташкил этилган ярим оролларнинг биринчиси (г'арбда) дастлаб мафтункор Паллина номи билан аталган. Кейинчалик, я’ни мил.авв. ИВ асрларда Македония қироли Кассандр шарафига “Кассандра” номи билан атала бошланган[3]. Иккинчи ва учинчи ороллар эса афсонавий девларнинг номлари билан? я'ни Ситоня (Халкидики марвариди) ва Афос (Афон) - энг муқаддас Теотокоснинг ер юзидаги мероси ёки бог'и (Вертоград)аталган. Бу ерда Афос тог'ининг автоном монастир давлати о'зининг 20 та православ монастирлари билан жойлашган[4].

Ярим оролнинг о'зи милл. авв. Х асрда Эвбей шаҳрининг халкиди аҳолиси томонидан асос солинган калония номини олди[5].

Географик жойлашуви

Ситҳония, Халкидики

Бугунги кунда Халкидики - Полигирос шаҳридаги пойтахтдан алоҳида жойлашган туман бо'либ, баландлиги бо’йича Афос тог’идан со’нг иккинчи о’ринда турувчи Холомонтас тог'ининг этагидан о’рин олган.

О'зининг ноёб жойлашуви ва учбурчак шакли туфайли Халкидики ҳар томондан: Термик ко'рфази, Торон ко'рфази, Сигитикос ва Стримон ко'рфазининг денгиз сувлари билан ювилади. Ярим орол о'зига хос табиий го'залликка эга. Халкидики Эгей денгизининг фируза сувлари бо'йлаб ёйилиб кетган эртакнамо ко’рфаз, ям-яшил о'рмонлар, экзотик қумли пляжлар ва Гигантомахия, я’ни Олимпия худоларининг девлар билан жангини эслатувчи ноодатий шаклдаги тошлар о'з ичига олади[6].

Сайёҳлик

Халкидикида жойлашган Тигания пляжи

Халкидикида сайёҳлик яхши ривожланган. Ярим оролда тинмай ювилиб турувчи денгиз соҳилларида жойлашган дам олиш масканлари, ан'анавий ме'морчилик ва тор ко'чалари (сокакжа), аҳоли тураржойлари мавжуд.

Спорт ихлосмандлари сув спортининг барча турлари, жумладан, каноэ ижараси, денгиз велосипедлари ва чанг'илари, шунингдек шо'нг'иш, сёрфинг, елканли учиш, виндсёрфинг, реактив скй, банан, ринго, шарларда учиш ва Порто Каррасдаги 18 тешикли голф майдони имкониятларидан баҳраманд бо’лишлари мумкин. Бу ерда саёҳатчилар тоққа тирмашиб чиқиш, жип-сафари ва тог’ велосипеди завқини ҳис қила олиш имкониятига эга. Ярим оролда Холамантос ва Стратоник о’рмонлари ё’налиши бо’йича 37 та велоё’лаклар сайёҳларга хизмат қилади.

Бундан ташқари, Халкидикида дам олиш вақтида ярим оролнинг сокин, шу билан бирга, яширин, узоқ бурчаклардаги оролчаларга денгиз круэзлари ҳам уюштирилади. Минтақа, шунингдек, ко'плаб касалликларни даволовчи геотермал булоқлари (Лоутра, Агиа Параскеви) ва муҳим археологик ёдгорликлари билан машҳур. Я’ни о’лка қадимги Олинтос, Аристотелнинг туг'илган жойи – Стагира, Потидея, Европадаги энг қадимги одамнинг тош қолдиқлари топилган тарихий Торони ва машҳур Петралона г'орлари ҳам мавжуд.

Вилоят ўзининг юқори сифатли маҳаллий маҳсулотлари – хусусан, зайтун мойи, виноси, узо, ципуроси, асали, янги балиқлари ва денгиз маҳсулотлари билан ҳам машҳур бўлиб, бу гастрономик туризмни ривожлантиришга хизмат қилади. Юнон пазандалигининг лаззатли таомлари эса О'рта ер денгизи таомларининг ноёб та’м ва мазасини сизга туҳфа этади[7].

  1. ↑ Халкидикí // Словар географических названий зарубежных стран / Отв. ред. А. М. Комков. — 3-е изд., перераб. и доп. — М. : Недра, 1986
  2. ↑ Халкидики // Словар современных географических названий / Рус. геогр. о-во. Моск. сентр; Под общ. ред. акад. В. М. Котлякова. Институт географии РАН. — Екатеринбург: У-Фактория, 2006
  3. ↑ Закон калликратиса Министерство внутренних дел Греции (на греческом)
  4. ↑ Геродот. История в девяти книгах. Изд-во “Наука”, Ленинград, 1972
  5. ↑ Смит, Уилям, изд. (1854–1857). “Паллене”. Словар греческой и римской географии. Лондон: Джон Мюррей
  6. ↑ Тҳис артиcле инcорпоратес техт фром а публиcатион ноw ин тҳе публиc домаин: Чишолм, Ҳугҳ, эд. (1911). "Леаке, Wиллиам Мартин". Энcйcлопæдиа Британниcа. Вол. 16 (11тҳ эд.). Cамбридге Университй Пресс
  7. ↑ ҳттпс://wикиwай.cом/греэcе/кҳалкидики/,