Халкозин (юн. Чалкос мис), мис ялтироғи — сулфидлар синфига мансуб минерал. Кимёвий таркиби Cу2С; аралашма ҳолида Аг, баъзан Фе, Cо, Ни, Ас бўлади. Ромб ва гексагонал сингонияда кристалланади. Одатда, тупроқсимон массалар ҳолида учрайди. Ранги қўрғошинга ўхшаш, кулрангдан қорагача. Металддек ялтироқ, хира, мўрт ва осон болғаланувчан. Қаттикдиги 2,5—3; зичлиги 5,5— 5,8 г/см3. Электр ўтказувчан. Мис рудалари таркибига киради. Ер юзасида оксидланиш натижасида Х. ҳисобига куприт, малахит, азурит, туғма мис ва миснинг бошқа минераллари ҳосил бўлади. Х.нинг гипоген ва гиперген турлари маълум. Асосий массаси экзоген шароитда, мис сулфид конларининг иккиламчи сулфидли бойиш зоналарида пайдо бўлади. Х. мисга энг бой сулфид, мис эритиб олинадиган руда ҳисобланади. Борнит, халкопирит ва бошқа сулфидлар билан ассоциацияда учрайди. АҚСҲ, Чили, Африка, Қозоғистон (Жезқазған)да Х. конлари бор. Ўзбекистонда Чатқол, Ҳисор тоғларида топилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Халкозин“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Х-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.