ХАЛОНЕН (Ҳалонен) Таря (24-декабр 1943-йил, Хелсинки) — Финландия давлат арбоби. Хелсинки университетини тугатган. Юридик фанлари номзоди (1968). Фаолиятини Финландия талабалар миллий уюшмаси котиблигидан бошлаган. 1970-йилларда Финландия касаба уюшмалари марказий ташкилотида адвокат, Финландия бош вазири ҳузурида парламент котиби, 1979-йилдан парламентда Финландия социалдемократик партиясидан депутат. 1985-йилдан парламентнинг ижтимоий масалалар бўйича комиссияси раиси, 1987-йилдан Финландия ижтимоий таъминот ва соғлиқни сақлаш иккинчи вазири, адлия вазири (1990—91), 1995-йилдан ташқи ишлар вазири. 2000-йил 6-феврал

дан Финландия Республикаси президента. ХАЛС, Галс (Ҳалс) Франс (тахминан 1581—85, Антверпен — 28-июн 1666-йил, Харлем) — голланд рассоми, портрет устаси; Европа реалистик санъатининг йирик намояндаси. Халонен ижодида буржуа инқилоби ғалабасидан кейин юзага келган голланд санъатига хос бўлган кўтаринкилик, ҳаёт завқи ва демократизм ўз аксини топган; рассом бўёқ доғларини эркин қўллаш орқали инсон руҳиятини тасвирлаш кўламини кенгайтирди, кўпроқ тасвирланаётган шахснинг ички руҳиятидаги ёркин лаҳзани бадиий муҳрлашга интилди. 20-йилларда портретлар билан бир қаторда жанрли лавҳалар ҳам яратди, муқаддас зотлар реал ҳаётдан олинган оддий одамлар қиёфасида тасвирланди („Евангелист Лука“, „Евангелист Матфей“, тахминан 1623—25 йиллар), голланд жамиятидаги ижтимоий типлар образлари галереяси юзага келди („В. ван Хейтхейзен“, тахминан 1625—26; „Лўли“, „Мулат“, тахминан 1630 ва бошқалар). Гуруҳ портретлар устида изланган рассом тасвирларига ҳаётийлик ва ҳаққонийлик бахш этди („Авлиё Адриан ўқчилар ротаси зобитлари гуруҳ портрети“, 1633; „Авлиё Георгий ўқчилар ротаси зобитлари“, 1639 ва бошқалар). 40-йиллардан портретларида психологик ҳолатлар чуқурлашди („Авлиё Елизавета касалхонаси регентлари“, 1641), асарлари колоритида кумушеимон кулранг туслар ортиб борди. Сўнгги даврларда яратилган оқ ва қора ранглар кескинлигига асосланган асарларида чорасизлик ва тушкунлик кайфиятлари кўзга ташланади („Қариялар уйи регентлари“, 1664). Халонен ижоди Ғарбий Европа реалистик санъатининг чўкқиларидан бири бўлиб қолди. Шогирдлари орасида А.Брауэр, акаука А. ва И.Остаделар, Я. Стен ва бошқа бор. Асарларининт кўп қисми Харлемдаги Халонен музейида сакданади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ