Xalq ijodi
Халқ оғзаки ижоди — халқ оммасининг бадиий, ижодий-амалий ва ҳаваскорлик фаолияти; анъанавий моддий ва номоддий маданиятнинг халқ оғзаки бадиий ижоди (фолклор), халқ мусиқаси (мусиқа фолклори), халқ театри (томоша санъати), халқ ўйинлари (рақс), қўғирчоқбозлик, дор ва ёғоч оёқ ўйинлари (халқ сирки), халқ тасвирий ва амалий безак санъати ҳамда техникавий ва бадиий ҳаваскорлик каби ижодиёт турлари. Яратилиши ва ижодий жараёнида кўпчиликнинг иштироки бўлган Халқ ижоди нинг турлари халқ турмуш тарзи, яшаш шароитлари, ижтимоий меҳнат даражасига мое равишда шаклланиб, авлодданавлодга, устоздан шогирдга ўтиб, доимий равишда мукаммаллашиб, сайқаллашиб, тобора анъанавийлашиб борган ва ниҳоят, касбийлик (профессионаллик) хусусиятига эга бўлган, жонли ижро шароитлари ва кундалик амалиётда бизгача етиб келган. Шунингдек, Халқ ижодининг бир қатор қад. намуналари ёзма манбаларда, тарихчи ва ёзувчиларнинг асарларида, қоятошларда (Сармишсой, Зарауцой расмлари каби), археология ва архитектура ёдгорликларида, уйрўзғор буюмларида сақланиб келган.
Халқ ижоди намуналарида халқнинг турмуш тарзи, ижтимоий ва маиший ҳаёти, меҳнат фаолияти, табиат ва жамиятга қарашлари, эътиқоди ва диний тасаввурлари, инсон ва оламга нисбатан ҳистуйғулари, бадиий олами, билим даражаси, бахтли ва адолатли замон ҳақидаги ўйфикрлари ўз ифодасини топган. Халқ ижоди қадимдан ривожланиб келган (қаранг Ибтидоий санъат). Жамият тараққиёти ва меҳнат тақсимотининг кучая бориши билан Халқ ижоди жанрларига нисбатан айрим истеъдодли шахсларнинг ихтисослашуви оша борган. Шу тариқа бахшилар, масхарабозлар, қизиқчилар, қўғирчоқбозлар, раққослар, машшоклар, наққошлар, кулоллар, ўймакорлар, каштадўзлар ва ҳоказо санъати юзага келган, корфармон ва ишбошилар пайдо бўлган. Аммо унинг яратилиши ва ўзлаштирилишида кўпчиликнинг иштироки, ҳар бир ижро ёки амалиёт қадимдан қарор топган мустаҳкам анъаналар доирасида воқе бўлиши сақланиб келган. Ҳар қандай бадиҳа, ижодий хаттиҳаракат, янгилик барқарор анъаналар ва устозшогирд муносабатлари доирасида рўй берган. Бир томондан, анъаналарнинг ўзи ривожлана борган, иккинчи томондан, ҳар бир ижро ёки амалиёт давомида ўзгартиришлар, янгиликлар киритилган, янги асарлар, вариантлар юзага келган. Қай бирлари унутилиб, ижро ва амалиётдан тушиб қолган.
Халқ ижоди профессионал санъатнинг юзага келиши ва ривожида катта ўрин тутади. Ўз навбатида, профессионал санъат ҳам Халқ ижоди ривожига таъсир кўрсатиб, уни бойитиб келмоқда. Жамиятда Халқ ижоди намуналарини сақлаш ва ривожлантириш, йўқолганларини тиклаш эҳтиёжи ўзининг эстетик талабларини қондириш, яхши яшаш ва ҳаётини мукаммаллаштиришга бўлган интилишидан келиб чиққан. Бугунги кунда Халқ ижодини сақлаш ва ривожлантириш учун катта имконият ва шароитлар яратилган. Умумдавлат миқёсидаги музейлар ва қўрикхоналарнинг ишлаётганлиги, Халқ ижоди намуналарининг илмий ўрганилиши ва нашр этилаётганлиги, кўплаб фолклоретнографик ансамблларнинг мавжудлиги, бадиий ҳаваскорликни юксалтиришга қаратилган тадбирларнинг амалга оширилаётганлиги бунинг тасдиғидир.
Халқ оғзаки бадиий ижоди (фолклор). Инсон нутқи шаклланиши билан халқ оғзаки бадиий иходининг қад. тур ва жанрлари ҳам қоришиқ ҳолда юзага кела бошлади. Кишилик бадиий тафаккурининг турли шаклларини ўз ичига олган бу синкретик ижод намуналари ибтидоий инсон маишати ва фаолиятининг барча жиҳатлари билан маҳкам боғланган бўлиб, қад. одамларнинг диниеътиқодий ва мифологик қарашларини, бошланғич илмий (эмпирик) билимларини, табиат ва жамият ҳақидаги тасаввурларини акс эттирган. Бироққад. фолклорнинг бундай намуналари бизгача етиб келмаган, балки уларнинг излари ва айрим қисмлари халқнинг яшаш ва турмуш тарзи билан боғлиқ турлитуман тасаввур ва қарашларида, халқ урфодатлари, удумлари, маросимлари, байрамлари таркибида, баъзи бир ёзма манбаларда, кейинги даврларда ёзиб олинган фолклор асарларида қолдиқ ҳолидагина сақланиб қолган. Ёзувнинг юзага келиши натижасида халқ оғзаки бадиий ижоди билан тарихан боғлиқ адабиёт ҳам пайдо бўлди. Бадиий матннинг айрим ижодий (ёзувчи, шоир, драматург) фаолият билан боғланиши, муайян ижодий ҳаракат сифатида ёзув билан мустаҳкамланиши адабиётнинг асосий хусусияти бўлиб, инсоният бадиий тафаккури тараққиётидаги ўзига хос бурилиш нуқтасидир. Адабиёт ўзининг тараққиёти давомида фолклордан барча эстетик тушунчалар ва бадиий шаклларни олганлигига қарамай, ўзига хос бадият қонуниятлари асосида мустақил равишда ривожлана борди. Сўз санъатининг мустақил тури сифатида фолклор ҳам у билан биргаликда ёнмаён яшаб келди. Чунки кишилик жамиятининг умумий эстетик талаби ва эҳтиёжи узоқ йиллар давомида фақат адабиёт билан эмас, балки фолклор билан ҳам мустахкам боғлиқ бўлди. Сўз санъати бу 2 турининг мустақил ривожи, адабиёт ва фолклор асарлари яратилган ижтимоий муҳитдаги фаркдар, ижодий жараённинг хилмахиллиги уларнинг ўзларига хос специфик хусусиятларини янада кучайтирди. Натижада адабиёт ва фолклор ўзларига хос муайян эстетик тизим, жанрлар таркиби, бадиий хусусиятларга эга бўлган сўз санъатининг мустақил 2 тури — оғзаки ва ёзма тури сифатида ривожланишда давом этди.
Яратувчилик ва ижрочилик жараёнининг оғзакилиги ва унда кўпчиликнинг иштирок этиши (жамоавийлик) халқ оғзаки бадиий ижодининг асосий хусусиятидир. Унинг анъанавийлик, ўзгарувчанлик, вариантлик, оммавийлик, анонимлик (муаллифининг номаълумлиги) каби кўпданкўп белгилари фолклорга хос ижодий жараённинг ана шу бош хусусияти доирасида намоён бўлади. Фолклор намуналари оғзаки яратилиб, аждодлар ва авлодлар алоқадорлигида оғзаки тарқалар ҳамда оммавий репертуардан кенг урин олар экан, бунда бадиий шаклларнинг баркарорлиги (турғунлиги), матндан матнга ўтувчи умумий ўринларнинг қатъийлашганлиги, ўхшаш сайёр сюжетларнинг кўплиги имконият яратади. Ҳар бир ижодкор (кдйта ижод) ва ижрода анъанавий асардаги нималардир ўзгаради, нималардир аввалгисидан бошқачароқ талқин этилади, нималардир қўшилади ёки тушиб крлади. Бундай ўзгарувчанлик ижтимоий муҳит, маиший шароит, эшитувчилар талаби ва ижрочи (ижодкор) салоҳиятига боғлиқ. Лекин ҳар қандай ўзгариш, ижро давомидаги қайта ижод асрлар давомида кагийлашган пухта анъаналар доирасида содир бўлади. Демак, жонли оғзаки анъана доирасидаги бадиҳагўйлик фолклор асарларининг кўп вариантларида тарқалишига олиб келади.
Халқ оғзаки бадиий ижодининг деярли барча жанрлари турлитуман ижрочи ва ижодкорлар фаолияти билан боғлиқ. Истеъдодли ижодкорлар фолклор намуналарини сақлаб қолиш ва кенг оммалаштириш билан бирга оғзаки анъаналар доирасида уни янада мукаммаллаштирадилар, баъзан янгиларини ҳам ярата оладилар. Бироқ бунда баркарорлашган ва қатъийлашган жамоавийлик анъаналари етакчилик қилади. Айрим жанрлар (мас, топишмоқ, мақол каби) оммавий характерга эга бўлса, яъни уларнинг намуналаридан ҳар бир киши озмикўпми айта олса, бошқаларининг (мас, достон, оғзаки драма сингари) ижроси муайян тайёргарликни талаб қилган. Шу тариқа халқ оғзаки бадиий ижоди намуналарини яратиш ва ижро этишда ўзига хос касбий ижодкорлик юзага келган. Ўзбек фолклорида ижодкор ва ижрочиларнинг касбийлашуви ниҳоятда ривожланган. Бахшилар, эртакчилар, аскиябозлар, қизиқчилар, дорбозлар ижрочилиги профессионал санъат бўлиб, уни эгаллаш учун бўлғувчи ижодкор махсус тайёргарлик кўриши ва муайян устоздан таълим олиши зарур бўлган.
Афсона, ривоят, лоф, латифа, мақол, топишмоқ, эртак, достон, қўшиқ, ассия, оғзаки драма ва бошқаларлар халқ оғзаки бадиий ижодининг асосий жанрлари бўлиб, улар сўз санъати намуналари бўлиш билан бирга муайян ижтимоиймаиший функсияларни ҳам адо этадилар. Мас, ҳўп майда, ҳўшҳўш, турейтурей, чурейчурей каби қўшиқ турлари меҳнат жараёнларига алоқадор бўлса, ёрёр, ўлан, лапар, келин салом, йиғийўқлов, бадик, сует хотин сингарилар ҳар хил маросимлар билан боғлиқдир. Фолклор жанрлари ғоявийбадиий хусусиятлари билан эмас, балки ижро усуллари (якка ижрочилик, жамоавий ижрочилик, созли, созеиз каби) жиҳатидан ҳам бир-бирларидан фарқ қиладилар. Уларнинг бири куйлаш учун, иккинчиси айтиб бериш, ҳикоя қилиш учун, бошқаси кўрсатиш, намойиш этиш учун ёки ҳам куйлаш, ҳам ўйнаш, ҳам айтиш учун мўлжалланган бўлади. Фолклор жанрлари қанчалик хилма-хил, баъзан ўта функсионаллашган ва қатъий вазифадор бўлишига қарамай, улар яхлит бадиий тизимни ташкил этади.
Фолклор жанрлари ижтимоийиктисодий тараққиёт билан узвий боғлиқ. Халқ ҳаётидаги тарихий ўзгаришларга кўра, улар ҳам ўзгара борган. Қай бир жанрлар ёки намуналар бутунлай йўқолган, янгилари юзага келган. Шунинг учун ҳам уларда кўп қатламлилик мавжуд бўлиб, узоқ ижро давомида бир неча даврлар ўз изини қолдирган. Жанрларнинг босқичли тарақкиёти ва тарихийтипологик нуктаи назардан қараганда, энг қад. даврларда кўпчилик халкларда мифлар, уруғ ва қабилалар ҳақидаги афсона ва ривоятлар, топишмоқ ва мақоллар, олқиш ва қарғишлар, мавсуммаросим фолклори намуналари, меҳнат қўшикдари кенг тарқалган. Кейинги даврларда эса, эртаклар, эпоснинг архаик шакллари юзага келган. Патриархалуруғчилик муносабатларининг емирилиши ва илк давлатларнинг шаклланиши даврида қахрамонлик достонлари яратилган. Кейинроқ романик эпос, лирик ва тарихий қўшиқлар, оғзаки драма, латифа ва лофлар пайдо бўлган.
Халқ оғзаки бадиий ижоди миллий маданиятнинг таркибий қисми сифатида жуда катта ижтимоий қийматга эга. У халқнинг тарихи, маишати, урфодатлари, дунёқараши, ижтимоий муносабатлари, орзуумидлари ҳақида кенг билим беради. Унда халқ бадиий диди, воқеликка нисбатан халқона эстетик муносабат ифодаланган. Эстетик сезгилар ривожида, гўзалликни, бадиий сўз қадри ва қимматини, она тили бойликларини ҳис қилишда унинг аҳамияти беқиёсдир. Фолклор профессионал санъат турлари — адабиёт, театр, мусиқа, кино ва бошқа тараққиётида муҳим рол ўйнади.
Халқ мусиқаси (мусиқий фолклор) — оғзаки анъанадаги мусиқа тури. Ибтидоий санъатда пайдо бўлган ўйин усуллари, жоду айтимлари, товушли сигналлардан тортиб халқ ашула ва чолғу куйларгача каби шакллардан иборат. Бошқа мусиқа турларидан, асосан, турмуш жараёни (урфодат, маросим, байрам ва бошқалар)га бевосита боғланганлиги билан ажралиб туради. Аксарият мусиқий фолклор намуналари соф эстетик ҳодисалар маъносида эмас, кундалик ҳаёт (маиший, меҳнат, маросим ва бошқалар) вазифаларини бажарадиган бадиий шакллар сифатида қарор топади. Кўпгина халқ мусиқаси намуналари синкретик шакллар бўлиб, буларда куёҳанглар сўз (кўшиқ, терма, лапар), рақс (ўйинрақс куйлари), томоша (мусиқий томоша) билан уйғунлашган ҳолда юзага келади. Муайян бадиий анъана ва шакл (мас, оҳанг) андозаларига асосланган халқ мусиқа намуналари турли давр ва шароитда (мас, тингловчилар ёки ижрочилар таркиби, ижро этиш вақги, жойи ва муҳитига қараб) ўзгаради. Шунинг учун ҳар бир мусиқий фолклор намунасининг бир неча варианти мавжуд бўлади. Халқ мусиқасида минтақавий, миллий ва маҳаллий услублар ажратилади (мас, ўзбек халқ мусиқасида Бухоро—Самарқанд мусиқа услуби, Сурхондарё—Қашқадарё мусика услуби ва бошқалар).
Мусиқий фолклор намуналари бадиий мазмун жиҳатидан эпик (терма, мусиқий эртак, маддоҳлик, қиссахонлик, афсона куйлари каби), драматик (мусиқий томоша ва бошқалар) ва лирик (қўшиқ, лапар, ялла, мадҳия ва бошқалар) турларга, ижро этиш шароитига қараб — маиший, маросим қўшиқлари, меҳнат қўшиқлари ва бошқа турларга ажратилади. Халқ мусиқаси намуналари халқ (омма) бадиий онгининг маҳсули сифатида ҳаёт кечириб, якка ҳолда ҳаваскор хонанда (гуянда, халфа ва бошқалар), созанда (дўмбракаш, дуторчи каби) томонидан, шунингдек, ансамбл ёки жамоавий тарзда ижро этилади. Халқ мусиқаси миллий мусиқа услубининг асоси, бастакор ва композиторлар ижоди, оммабоп мусиқанинг муҳим манбаидир (қаранг Халқ куйларини қайта ишлаш). Мусиқий фолклор, ўз навбатида, профессионал мусиқа санъати билан ўзаро чамбарчас алоқада ривожланади. Ҳозирги даврда халқ мусиқа намуналарининг қадимий ва ўзгартирилгани, шунингдек, улар асосида янгидан яратилганлари мавжуд.
Халқ мусиқа чолғу асбоблари хилма-хил. Улар бир халққа (мас, қирғизларда кўмуз, украинларда бандура) ёки асрий тарихиймаданий алоқадаги турли халқларга (мас, узбек, тожик, уйғур, туркман, қорақалпоқларда дутор ва бошқалар) мансуб бўлиши мумкин. Халқ мусиқаси намуналарини ижро этиш муҳити ва бошқа хусусиятларини ёзиб олиш билан мусиқий этнография, тадқиқ этиш билан мусиқий фолклористика (этномусиқашунослик) шуғулланади.
Халқ театри — халқ оғзаки ижоди билан боғлиқ санъат тури. Илк кўринишлари ов ўйинлари, деҳқончилик ва чорвачилик билан боғлиқ қад. маросим ҳамда байрамларда пайдо бўлиб, тараққий этган, халқ санъати даражасига кўтарилган. Дастлабки даврларда халқ театрида сўз ва ўйин билан бир қаторда қўшиқ, рақс, найрангбозлик ва бошқа аралаш бўлган. Кейинчалик жа.. мият тараққиёти давомида халқ театри мустақил ижодий соҳа сифатида ажралиб чиққан. Жаҳон халқдари халқ театрида жонли актёрлар театри ва қўғирчоқ театри мавжуд. Халқ қўғирчоқ театри қўғирчоқларнинг кўриниши, уларни ўйнатиш усулига кўра хилма-хил. Уларда кўпроқ эртак, афсона ва бошқа саҳналаштирилади. Халқ театри тўла маънода профессионал бўлмасада, қатнашчилари малакали, истеъдодли кишилардир. Мас, Қад. Римда мимлар, Ғарбий Европада шпилманлар, жонглёрлар, Россияда скоморохлар, Ўрта Осиёда масхарабозлар, шунингдек, турли мамлакатлардаги қўғирчоқбозлар ва бошқа Халқ театри актёрлари ёлғиз ёки тўдаларга уюшиб, шаҳармашаҳар ва қишлоқмақишлоқ юриб, тўй, сайил ва байрамларда, кўпинча очиқ майдонларда томоша кўрсатишган. Улар репертуаридан халқ оғзаки ижодига асосланган томошалар, кейинчалик турли адабий асарларнинг халқ театрига мослаштирилган вариантлари ўрин олган.
Кийим ва жиҳозлар, ҳаракат ва ҳолатлардаги яққол шартлилик халқ театри учун (умуман, фолклор санъати учун ҳам) хос хусусиятлардан. Халқ театрида актёрлар ўйин давомида томошабинлар билан бевосита мулоқотда бўлади. Халқ театрининг, одатда, на саҳнаси, на декорацияси бўлган. Унда диққат, асосан, томоша қаҳрамони характерини очишга эмас, балки вазият, ҳолатларнинг кулгили ва фожиавий чиқишига қаратилган. Халқ драмасида икки — драматик (қаҳрамонлик ёки романтик) ва комик персонаж мавжуд. Драматик персонажларга, асосан, дабдабали муомала услуби, комик қаҳрамонларга эса хазил ва ҳажвий усуллар, сўз ўйини хосдир.
Халқ театри негизида муайян ижодий анъаналарга асосланган профессионал театрлар майдонга келган. Шарқда анъанавий театр халқ оғзаки ижоди, рақси ва пантомимага таянган. Мас, Ҳиндистонда катхакали, Японияда гигаку ва Но, Индонезияда ваянг—топенг, ваянг—оранг ва бошқа, Хитойда сзацзюй, чуанци ва бошқа, Ўрта Осиёда масхара ва мукаллид ва бошқа Халқ театрининг ўзига хос бадиий ва ижро усуллари айрим замонавий театр актёрлари ижодига замин бўлган.
Халқ рақсининг қад. намуналари кишиларнинг ҳайвонот ва табиат оламини кузатишларини акс этгирган. Овчилик, чорвачилик билан шуғулланувчи халқдарнинг рақслари ёввойи ва уй ҳайвонлари, қушларнинг хаттиҳаракатлари, қилиқларига тақлидан яратилган: помирча „Бургут“, „Тулки“, туркманча (лайлак ҳаракатларини ифодаловчи) „Химмил“, хоразмча „Чағалоқ“ („Балиқ қуш“), „Тўрғай“, ёқутча „Айиқ“, Шимолий Африкадаги „Туя“, Америка ҳамда Марказий ва Жанубий Африкада оммалашган „Овчилар“ рақслари ва бошқа Қишлоқ хўжалиги меҳнати билан боғлиқрақсларда турли меҳнат жараёнлари бадиий ифодасини топган. Мас, латишча ўримчилар, гуцулча ўтин ёрувчилар, белорусча зиғиркорлар, ўзбекча „Пилла“ рақслари ва ҳоказо. Ҳунармандчилик ва бошқа меҳнат турлари юзага келиши билан янги халқ рақслари пайдо бўлган: украинча бондар, карелча тўқувчилар, ўзбекча чеварлар рақси ва бошқа Халқ рақсларининг кўплиги маросим ва ибодатлар билан боғлиқ бўлган. Кишилар рақснинг сеҳрли кучига ишониб, ўйинрақслар билан аждодлар руҳига, тангриларга сиғинишган, ёмон жинларни ҳайдашган ва ҳоказо. Халқ рақси орасида жанговарлик ва баҳодирликни улуғловчи рақслар ҳам кўп учрайди (грузинча хоруми, ўзбекча қилич ва таёқ билан ўйналадиган рақслар ва бошқалар). Ҳар бир халқса ўз рақс анъаналари мавжуд. Ғарбий Европа халқларининг рақслари аксар оёқ ҳаракатларига асосланади. Ўрта Осиё ва бошқа Шарқ мамлакатларида диққат кўпинча қўл ва тана ҳаракатига қаратилган. Халқ рақси негизида Европада са^на рақси, Шарқда (жумладан, Ўзбекистонда) мумтоз ракс юзага келган. Ҳозир халқ саҳна рақси ансамбллари деярли барча мамлакатларда фаолият кўрсатмоқда. Ўзбекистонда қад. оммавий (Бешқарсак каби) ўйинрақслари билан бирга якка халқ рақслари ҳам кенг ўрин олган (қаранг Ялла, Халфа, Мавриги). 1920-йиллардан бошлаб Ашула ва рақс ансамблининт ҳаваскор ва профессионал жамоалари фаолият кўрсатмоқда.
Халқ сиркининг келиб чиқиши қад. маросим, ўйин ва маиший ҳаёт билан боғлиқ. Мас, Хитой ҳунармандлари тўқилган арқоннинг мустаҳкамлигини кўрсатиш мақсадида уни тортиб, устидан югурган. Шу тарзда дорбозлик санъати юзага келган. Акробатика дастлаб ибодат маросимлари билан боғлиқ эди. Профессионал акробат, эквилибрист, жонглёрлар Юнонистонда, Қад. Римда, Хитой, Византияда маълум бўлган. Ўрта асрларда сайёҳ артистлар шаҳар ва қишлоқ майдонларида чиқишлар қилиб, акробатика номерларини намойиш қилган.
Тарихий манбаларга кўра, Ўзбекистон ҳудудида қад. замонлардан хилма-хил сирк томошалари кенг тарқалган. Халқ байрам ва сайилларида, бозор майдонларида ва тўйбазмларда хонанда, созанда, қизиқчи ва масхарабозлар билан бир қаторда сирк артистлари ҳам томоша кўрсатишган. Халқ сирки жанрлари бой, рангбаранглиги ва ўзига хослиги билан ажралиб туради. Хусусан, дорбозлик, симбозлик, ёғочоёқ, ёғочот, найрангбозлик, бесуяк ва муаллакчилик, жонглёрлик, ҳайвон ўйнатиш каби анъанавий сирк турлари кенг ривож топган.
ХХ асрнинг 2-ярмида халқ сирки соҳасида Дарвишбек Раҳмонов (Янгийўл), Усмонжон Нишонбоев, Мадаминжон Юсупов, Кимсан Назаралиев (Андижон), Эргаш ва Ҳокимжон Парпиевлар (Асака), Лочин Усмонов (Фарғона), Қосим Абдуллаев (Бухоро), Қадам Жабборов (Хива), Жўрахўжа Норхўжаев (Наманган) ва бошқа самарали ижод қиддилар. Ҳозирги Ўзбекистонда 20 дан ортиқ оилавий сирк гурухлари фаолият кўрсатиб келмоқда. Мустақиллик йилларида Дарвишбек Раҳмонов (Янгийўл), Юнусали Ғозиев (Андижон), Тўлқин Болтабоев (Паркент), Аҳмад Муродов (Қўқон), Аҳмад Набиев (Фаргона), Турсунали Мамажонов (Фаргона), Баҳром Жабборов (Хива), Абдимурод Эргашев (Самарқанд), Саъдулла Мамадалиев (Қашқа д ар ё), Анвар Мўйдинов (Гулистон) ва бошқа раҳбарлигидаги халқ сирки жамоаларининг ижрочилик маҳорати сезиларли даражада ошиб, репертуари анъанавий сиркнинг турли жанрлари билан бойиб келмоқда. Халқ сирки жамоалари барча кўриктанловларда қатнашиб келади. Кўпгина халқ сирки жамоалари чет эл гастролларида бўлиб қайтмоқдалар.
Ўзбекистонда халқ ижодининг турли йўналишларини ривожлантириш, тарғиб этиш, халқ ижоди соҳасида турли кўриктанлов, фестивал ва оммавий байрамларни ташкил этиш билан Республика халқ ижодиёти ва маданиймаърифий ишлар илмийметодик маркази шуғулланади. Шу жумладан, Ўзбекистонда мунтазам равишда фолъклоретнографик жамоалари, аскиячи ва қизиқчилар, тўймаросим қўшиқлари ижрочиларининг Республика кўриктанловлари, миллий дорбозлар, анъанавий сирк санъати ва ҳаваскор қўғирчоқ театрларининг Республика кўрикфестиваллари, „Бойсун баҳори“ халқаро очиқ фолклор фестивали ва бошқа ўтказилади.
Халқ меъморлиги инсоннинг ўзини ташқи муҳитдан муҳофаза қилиш, ўзига яшаш учун қулай шароит яратиш йўлида қилган изланишлари натижасида юзага келган. Ибтидоий даврдан бошлаб одамлар яшаб турган жойнинг иклим шароити, ландшафтини инобатга олган ҳолда бошпана курган. Қурилган уйларда иморат тарҳининг қулайлиги, конструктив асосларининг мустаҳкамлиги, маҳаллий хом ашёлардан кенг фойдаланиш йўллари, иморатнинг табиат инжиқликларига бардошлиги такомиллашиб борган. Инсон тафаккурининг бой олами унда иморатнинг эстетик жиҳатдан безаш орзуҳавасини ҳам уйғотади. У хоналардан айримларини рангбаранг нақшлар билан безай бошлайди.
Синфий жамият шакллангач, меҳнат тақсимоти натижасида иморат қуриш, уни безаш билан боғлиқ алоҳида соҳалар юзага келган (ганчкорлик, нацсошлш, ёғоч ўймакорлиги, тош ўймакорлиги). Бу соҳаларни эгаллаган халқ усталари, меъморлари асрлар давомида синовдан ўтган тарҳ, тарз ва конструктив асослардан фойдаланиб келган. Натижада халқ меъморий анъаналари юзага келган, айрим иморатлар санъат дурдонасига айланган. Халқ меъморлиги инсоннинг нафақат ижтимоиймаиший ва маънавий талабларини қондириш, балки унинг ҳаёт хавфсизлигини ҳам таъминлаб келган. Шунинг учун ҳар бир ўлка, вилоят, шаҳар, тоғ воҳаси халқ меъморлиги тарҳ, тарз, композиция жиҳатидан бир-биридан фарқ қиладиган анъаналарга эга. Халқ ижоди анъаналари ХИХ аср охири — ХХ аср бошларида қурилиб, ҳозиргача сақланиб келган турар лсойларда яққол еезилади.
Жумладан, Бухоро уйлари иккиуч (дарун—ичкари, берун — ташқари ва хўжалик) ҳовлидан ташкил топган. Асосий яшаш хоналари ёзги ва қишкига бўлинади. Ёзги хоналар олдида баланд айвон бўлиши одат бўлган. Ҳовли композицияси бир-бирига мутаносиб жойлаштирилган баланд айвон ва айвончалар ҳамда уларнинг хушбичим устунлари билан бойитилган. Хона композициясида шоҳнишин — меҳмон ўтирадиган бўлинма дид билан безатилган. Бой хонадонларда меҳмонхоналар ён деворлари поддан шифтгача кўтарилган токчаларга эга бўлган. Уларнинг юқори қисми равоқ шаклида бўлиб косасимон шарафалш) билан безатилган. Текис юзали деворлар ҳам занжира — руталар билан бўлинмаларга тақсимланган. Улар ичига ниҳоллари ҳамма томонга ёйилган, гуллари қийғос очилган рангбаранг гулдасталар ишланган.
Самарқанд турар жойлари ҳам дарун ва берун (ички ва ташқи) ҳовлилардан ташкил топган. Самарқандда иккинчи қаватдаги айвонлар кўчага қаратилган ҳолда ҳам учрайди. Хона айвон ёки даҳлиз билан „Г“ ҳарфи шаклида, узунасига, ёнмаён тарҳда бирлашиб, турли бой мужассамотлар ташкил қилган. Меҳмонхона кўпроқ ташқи ҳовлида бўлиб, бой бадиий безакка эга бўлган. Хона тўридаги девор уч бўлинмага ажралиб, кўпинча ўртада токчабанд, икки ёнида ўринкўрпа учун тахмон жойлаштирилган. Хона ён деворларида каттакатта токчалар тоқ сонда ўрнатилган. Ҳовлига қараган деворда хона катталигига қараб икки ёки учта дарча назарда тутилган. Улар серҳашам ўймакори бағдоди эшиклар билан ҳовли томондан тўсиб қўйилган. Дарчалар оралиғида каттакатта токча бўлинмалари мавжуд. Хона шифти кўпинча кабза услубида бўлиб, васса ва тўсинлар рангбаранг ўсимликсимон нақшлар билан тўдсирилган. Хива турар жойларида ҳовли кичикроқ бўлиб, асосий қисми катта (улу) айвон ва кичик (терс) айвон билан ёпилган. Айвонлардаги катта ва кичик ўймакор ёғоч устунлар майда нақшлар билан безатилган, мармар курсиларга ўрнатилган. Хона ҳавоси алмашувини таъминлаш учун улу айвон хонадан анча баланд қилиб қурилган. Катта айвон ўзининг жойлашиши, ўймакор баланд устунлари билан ҳовли композициясини безаб туради. Хива уйларида хона деворининг юқори қисмига девор юзасидан бўртиб чиққан токчалар бир чизиқда жойлаштирилган. Улар юзаси нафис равоқчаларга эга. Фарғона турар жойлари ўзининг симметрик тарҳи ва тарзи билан ажралиб туради. Бу ерда икки хона ўртасида даҳлиз жойлаштирилган, улар кўпинча ҳовли томондан узун айвон билан бирлаштирилган бўлади. Меҳмонхона ўзининг серҳашам безаги билан қолган хоналардан фарқ қилади. Даҳлизда турли тузилишдаги безакли мўри ўрнатилган.
Тошкент турар жой меъморлигида ҳам ташқи ҳовли уйлари икки қаватли қурилган. Иккинчи қават марказида шийпон назарда тутилган. Шийпон ёнидаги хоналар учун усти берк, атрофи очиқ ҳовли вазифасини бажарган. Тошкент халқ турар жой меъморлигида даҳдиз ёки айвон бир хона билан ёнмаён ёки икки хона оралиғида, икки ёки уч хона бурчагида бўлади. Бу ерда қашқарча айвон кенг қўлланган. Меҳмонхона кўпинча ташқи ҳовлининг иккинчи қаватида бўлган. Интерери ўзининг ички ҳашаматли безаги билан қолган хоналардан ажралиб турган. Хона тўридаги девор кўп ҳолларда уч бўлинмадан ташкил топган. Улардан ўртадаги ёки икки четидагиси тахмон бўлиши мумкин. Хона ён деворларидаги битта ёки иккита бўлинма майда токчабанд қилинган, қолган бўлинмалари каттакатта токчаларни ташкил қилади. Токчалар ичига бинафша ва пушти рангда гулдасталар ишланган.
Ўзбекистон шаҳар ва қишлоқ халқ меъморлигида иморат деворлари гувала, пахса ва ёгочли синчдан қурилади. Яккасинчли ва қўшсинчли деворлар шаҳар халқ тураржой меъморлигида кенг қўлланади. Кўшсинчли девор мустаҳкам бўлиб, унинг мағзида тахмон ва токчалар ўрнатилган. Хонада токчали деворларшшг сони қўшсинчли девор сони билан белгиланади. Шунинг учун Самарқанд уйлари хоналарида икки девор, Бухорода — бир ёки икки, Фаргона ва Тошхентда тўрт девор қўшсинчли бўлади. Токчалар хўжалик буюмларни сақлаш, тахмонлар кўрпатўшак ва сандиқларни жойлаштириш имконини беради. Улар оппоқ ганч ҳошияли бўлиб, майда нафис нақшлар ва улар замиридаги кизил, кўк, сариқ ранглар хонага ўзига хос гўзаллик бағишлаган.
Ўзбекистон тоғ ҳудудидаги турар жойлари ҳам ўзига хос меъморий анъаналарга эга. Тоғнинг қия ён бағрида жойлашган қишлоқлар панорамаси узоқсан кўп қаватли яхлит композицияли уйга ўхшаб кетади. Уйларнинг тузилиши, лойиҳаси кўпроқ ўша жой табиий иқлим шароитига ва ландшафтига боғлиқ ҳодда шаклланган. Шу сабабли ҳар бир вилоят тоғ воҳаси ва дараларда қурилган уйлар мужассамотини бир неча турга бўлиш мумкин.
Жумладан, Нурота тоғ қишлоқлари халқ меъморлигида пиллапоя тузилишидаги ёки устмауст қурилган икки қаватли уйлар, кам нишаб майдонда бир қаватли қурилган уйлар асосий ўрин тутади. Қашқадарё тоғ турар жой биноларида совуқ обҳавосидан ҳимояланиш мақсадида яшаш хоналари, асосан, айвон (баъзида икки, уч ёки ҳамма томони берк бўлган пешайвон) атрофида жойлашган. Иккинчи қаватда уч томони хона билан ўралган кичик ҳовличалар ташкил этилган. Сурхондарё тоғ уйлари кўпинча чўзинчоқ шаклда қурилган, одд томонидан узун айвонга эга бўлади. Биринчи қават томи иккинчи қават учун ҳовли вазифасини ўтайди. Қашқадарё ва Сурхондарё тоғ халқ меъморлигида қишки хона кириш эшиги ёнидаги девор олди яна бир девор билан тўсилган. Икки девор оралиғида ўчоқ назарда тутилган. Фарғона, Тошкент вилояти тоғли ҳудудларида ҳам ўзига хос халқ меъморлиги анъаналари ривож топган, жумладан, уйлар тархдса томонлари тенг катта хоналар кўп учрайди. Тоғ халқ меъморлигида қурилиш материали сифатида синч, пахса, гувала билан бирга тош девор ҳам ишлатилган. Яна қ. Амалий санъат.
Адабиёт
- Жирмунский В. М., Зарифов Х. Т., Узбекский народний героический эпос, М., 1947; Оби до в Т., Дорбозлар қиссаси, Т., 1963; Қодиров М., Ўзбек театри анъаналари, Т., 1976; Нозилов Д., Халқмеъморчилиги, Т., 1982; Кароматов Ф., Ўзбек халқ мусиқа мероси, 1—2китоб, Т., 197883; Уролов А., Нозилов А., Тўрақулов Ш., Қишлоқуйлари, Т., 1988; Ўзбек фолклори очерклари, 1— 2ж.лар, Т., 1988—1989; Ўзбек халқ оғзаки поэтик ижоди, Т., 1990; Абдуллаев Р., Обрядовая музика Сентралной Азии, Т., 1994; Иброҳимов О., Ўзбек халқ мусиқа ижоди, Т., 1994; Алпомиш, Т., 1999; Авдеева Л., Ўзбек миллий рақси тарихидан, Т., 2001; Маънолар махзани, Т., 2001; Имомов К., Мирзаев Т., Саримсоқов Б., Сафаров О., Узбекхалқмақоллари, Т., 2002; Каримова Р., Ўзбек рақслари, Т., 2003. Тўра Мирзаев, Олимжон Беков, Ўткир Тоҳиров, Пўлат Тошканбоев, Додо Нозило