Антананариво, Мадагаскар бозорида халқ табобати препаратлари
Псеудо-Апулей „Гербарий“ рисоласидан олинган расм, ХИИИ аср

Халқ табобати (анъанавий тиббиёт)[1] — халқ томонидан тўпланган, касалликларга ташхис қўйиш ва даволашда фойдаланиладиган, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган эмпирик билимлар йиғиндиси. Самарадорлиги ва хавфсизлиги исботланган халқ табобати усулларининг бир қисми замонавий тиббиёт томонидан қабул қилинган. Халқ табобати сеҳр, эзотеризм ва муқобил элементларни ҳам ўз ичига олиши мумкин. Унинг таркибига кўпинча самарасиз ёки ҳатто хавфли даволаш усуллари ҳам кирган. Халқ табобати атамаси бир қаторда, анъанавий тиббиёт атамаси билан бир хил маънода учрайди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан таърифланган „Анъанавий Тиббиёт“ атамаси Йин-Янг таълимоти устига қурилган: Хитой Анъанавий Тиббиёти (Зҳонг йи — 中醫), Япон Анъанавий Тиббиёти (Кампо — 漢方医学), Корейс Анъанавий Тиббиёти (Корё -고려의학); Доша (Ҳилтлар) устига қурилган Ҳиндларнинг Аюрведа (आयुर्वेद), Тибет Анъанавий Тиббиёти (Соуа Ригпа — (བོད་ཀྱི་གསོ་བ་རིག་པ), Сиддҳа Анъанавий тиббиёти (சித்தா), Юнонлар Анъанавий Тиббиёти (Тибби Юнани — طب یونانی — Гиппократ, Гален, Ибн Сино мактаби), Европанинг Анъанавий Тиббиётига эса Антропософик анъанавий тиббиёт (Антҳропосопҳиcал медиcине) ва Гомеопатия Тиббиёти (Ҳомоэопатҳй), Фолклор-Халқ Табобатларига эса Араб Бадавийларининг Фолклор Халқ табобати ва маҳаллий тиббиётнинг бошқа шакллари каби Африка ва Лотин Америкаларидаги Курандеризм Табобати (Эл cурандерисмо) соҳаларга тегишли ҳисобланади. Анъанавий тиббиёт миллий соғлиқни сақлаш тизимига киритилмаган мамлакатларда кўпинча „Қўшимча-ўринбосувчи Тиббиёт“, „Муқобил тиббиёт“, „Интеграцион тиббиёт“ деб ҳам номланади[2].

Тарихи

Триод, 1604. Ҳошияларда халқ табобатига оид ёзув мавжуд. 1898-йил.

ХВИИИ асрнинг охиригача халқ табобати умумий тиббиётдан ажралиб турмаган. Базел шифокори Теодора Цвингера нинг „Сичерер унд гесчwиндер Арзт, одер воллстäндигес Арзненбуч“ (1684) китобида бу ҳақида аниқ кўрсатилган. У асосан Гиппократ ва бошқа қадимги шифокорларнинг „тана шарбатларининг нисбати“ ҳақидаги кўрсатмаларига асосланиб фаолият олиб борган. „Халқ табобати“ атамаси дастлаб ХИХ асрнинг биринчи ярмида немис олимларининг тиббий асарларида пайдо бўлган. Унда аҳолининг ўз соғлиғига нисбатан ўзи қандай чоралар кўришини тасвирлаб берган, шунинг учун у фақат сеҳр ва натуропатияга асосланган тиббиётни ўз ичига олмай, даволаш усулларини ҳам бирлаштирган. Шундай қилиб, бу атама касалликлар ва уларни қандай даволаш кераклиги ҳақида одамлар орасида ҳукм сураётган деярли кўринмас турли хил ғояларни ўз ичига олаган. Бу даврда шифокорлар аҳолининг тиббий тушунчаларини ошкор этишдан тортинмадилар ва уларнинг билимларини бирлаштиришни мақул топдилар. Жеремиаҳ Готтҳелф ўзининг „Анне Бäби Жоwäгер ҳаушалтет унд wиэ эс иҳм мит дем Доктерен геҳт“ (1843 — 1844) асарида худди шундай йўл тутганини кўрсатиб беради.

ХИХ аср охирида тиббиёт йўналишларига илмий далилларга асосланган ёндашувни ишлаб чиққан „халқ табобати“ тушунчаси кириб кела бошлади. ХХ аср охирига келиб халқ табобати мамлакатлар орасида ҳам кенг тарқалди. Классик тиббиётдан фарқли равишда Халқ табобати асосан иррационал анъанага асосланган тиббиёт сифатида қўлланила бошлади.

Халқ табобати томонидан тўпланган маълумотлар қадимги дунёнинг энг йирик шифокорлари — Богар, Тирумулар, Сушрута, Чарака, Вагбҳата, Кашяпа, Нагаржуна, Аменҳотеп, Бян-Цюэ, Чжан Цзи, Руфус, Эрасистрат, Пифагор, Аристотел, Дисқуридус, Гиппократ ва Гален, Боқуний Юнони, А. Селс, Заҳравий, Розий, Абу Саҳл Масиҳий, кейинчалик — Ибн Сино, Мусо Қуртубий, Ибн Нафис, Ал-Оқсаройи, Чаг'миний, Муҳаммад Акбар Арзони, Боситхон ибн Зоҳидхон Шоший, Алихонтўра Соғуний, Муҳитдин Умаров асарларидан олинган. Россия халқлари халқ табобатининг хусусиятларини ХВИИИ аср охирида илмий экспедиция иштирокчилари П. С. Паллас, В. Ф. Зуэв, И. Гмелин, С. П. Крашенинников, И. И. Лепехин ва бошқалар асарларидан ўрганишган. Рус халқлари ХИХ асрда рус клиник тиббиётининг асосчилари М. Я. Мудров, Н. И. Пирогов, С. П. Боткин, Г. А. Захарин ва бошқалар халқ табобатида қўлланадиган баъзи техника ва дори-дармонларни ўз амалиётларида қўллашган.

Халқ тиббиётига ёндош тарзда Илмий тиббиёт ҳақиқатда ишлайдиган анъанавий усулларни синаб кўриш ва қабул қилишни йўлга қўймоқда. Масалан кўп йиллик тажриба давомида (1969-йилдан бери) Хитой анъанавий тиббиёти икки мингдан ортиқ ўсимлик препаратларини ўрганган ва Ту Юю бошчилигидаги гуруҳ бир йиллик шувоқ ўсимлигидан артемисинин (лотинча: Артемесиа аннуа) фаол моддасини ажратиб, безгакка қарши даво яратди. Ушбу препаратни яратгани учун 2015-йилда Ту Юю Нобел мукофотига сазовор бўлган[3].

Билимларни яратиш ва узатиш

Халқ табобати одатда жамоа, оила ва шахслар йиғилгунча оғзаки равишда узатилган. Маълум бир маданият доирасида маҳаллий тиббиёт билимлари элементлари кўпчилик томонидан маълум бўлиши мумкин ёки шоман, доя каби табибнинг ўзига хос ролида қўлланилиши кўзда тутилади[4]. Учта омил табибнинг ролини қонунийлаштиради — ўз эътиқодлари, ҳаракатларининг муваффақияти ва жамиятнинг эътиқодлари[5]. Маҳаллий тиббиётнинг даъволари маданият томонидан рад этилганда ҳам, одатда уч тур тарафдорлари ундан фойдаланадилар — Халқ табобати муҳитида туғилган ва унда ижтимоийлашган, доимий эътиқод қилувчилар, инқироз даврида унга мурожаат қиладиган вақтинчалик фойдаланувчилар ва фақат ўзига хос жиҳатларга ишонадиганлар[6].

Этнологлар анъанавий тиббиёт фаолияти билан шуғулланиш қарори учун яна учта сабабни аниқлайдилар[7]:

  1. Яшаш жойи ёки оилавий алоқалар туфайли халқ табобати анъаналарида иштирок этиш. Бундай ҳолда, мавжуд техника ва кўникмалар мерос бўлади, қўшимча таълим олиш ва давлат рўйхатидан ўтиш кўпинча касбий фаолиятни кенгайтириш ва уни қонунийлаштириш зарурати билан боғлиқ;
  2. Психологик ёки жисмоний жароҳатлар натижасида юзага келган дунёқарашнинг кескин ўзгариши, ғайриоддий қобилиятларнинг пайдо бўлиши ҳиссининг пайдо бўлиши каби ҳолатларда ўз ўзини руҳий даволаш. Ушбу ҳолатларда ўзини соғломлаштирувчи ва мафкуравий тизими яратилади ва бу фақат шифокорнинг кўрсатмаларига боғлиқ бўлиб қолмайди;
  3. Ўз-ўзини такомиллаштириш ва шу асосда соғлом турмуш тарзи тизимини яратиш;
Антананариво,Ямайка текислиги, Бостондаги бу каби ботаникалар Латино ҳамжамиятига хизмат қилади. Унда муқаддас ҳайкаллар, ибодатлар билан безатилган шамлар, омадли бамбук ва бошқа буюмлар билан бирга халқ табобати наъмуналари ҳам сотилади.

Танқид

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳозир анъанавий, ўринбосувчи ва интеграл тиббиётдан фойдаланишни тавсия этмоқда ва бундан ташқари баъзи анъанавий тиббиёт усулларининг хавфсизлиги, самарадорлиги ва сифатини баҳолашда далилларга асосланган ёндашувни аниқлаш устида ишланмоқда[8].

Хавфсизлик

Дунё аҳолисининг 80%и 130 дан ортиқ мамлакатларда халқ табиблари фаолияти ва уларнинг усуллари билан боғлиқ хавф-хатарларни тартибга солувчи бўлимлар мавжуд. Аҳоли орасида табиий маҳсулотлардан тайёрланган дори-дармонлар хавфсизроқ деган фикр кенг тарқалган, аммо бу ҳар доим ҳам тўгри эмас[9]. Бундан ташқари, кўплаб халқ табобати амалиётлари самарадорлиги исботланмаган ёки ҳатто касалликни ёмонлаштириши мумкин бўлган амалиётларни ҳам ўз ичига олади[10][11] .

Йўқолиб кетиш хавфи остида турган турларни йўқ қилиш

Секин лорилар Жануби-Шарқий Осиёда халқ табобати дори-дармонларини тайёрлаш учун ишлатилади

Баъзи халқ табобати амалиётларида ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган турлардан тайёрланган препаратлар қўлланади. Улардан: секин лорислар, акулаларнинг айрим турларининг қанотлари[12], каркидон шохлари, Амур йўлбарсларининг тана қисмлари ва бошқалар дори тайёрлашда ишлатилади. Ривожланаётган мамлакатларда браконерлик кенг тарқалган бўлиб, улар халқ табобатида қўлланадиган ҳайвонлар ва ўсимликларни қазиб олиш, овлашга ихтисослашган.

Австралия бута дори

Австралия аборигенлари ва Торрес бўғози ороллари аҳолиси томонидан қўлланиладиган бута пўстлоғи, барглари ва уруғларидан дори-дармон тайёрланади, аммо ҳайвонот маҳсулотлари ҳам ишлатилиши мумкин[13]. Халқ табобатининг асосий таркибий қисми о'симлик дори-дармонлари бўлиб, касалликни даволаш ёки олдини олиш учун табиий ўсимлик моддаларидан фойдаланишдир[14].

Уй даволари

Уй давоси (баъзан бувининг давоси деб ҳам аталади) муайян зираворлар, ўтлар, сабзавотлар ёки бошқа оддий нарсалар ёрдамида касалликларни даволаш. Уйда даволанишда касалликка қарши қўлланилаётган усуллар ёки дардни даволовчи манбалар доривор хусусиятларга эга бўлиши мумкин ёки бўлмаслиги ҳам мумкин. Чунки улар одатда оддий одамлар томонидан яратилади (буни сўнгги йилларда Интернет орқали осонлаштирмоқда). Халқ табобати дориларининг кўпчилиги фақат анъана ёки одат натижасида ёки плацебо таъсирини қўзғатишда самарали бўлгани учун ишлатилади[15].

Совуқ ёки енгил грипп каби нафас олиш йўллари инфекцияларини даволаш учун товуқ шўрвасидан фойдаланиш уй шароитида даволанишнинг энг машҳур усулларидан биридир. Уйда даволанишнинг бошқа мисолларига синган суякларни ўрнатишга ёрдам берадиган ёпишқоқ ленталар ҳам киради. Тарихий ошпазлик китоблари кўпинча диспепсия, иситма ва аёллар шикоятларини даволаш усулларига тўла[16]. Алоэ вера ўсимликининг таркибий қисмлари тери касалликларини даволаш учун ишлатилади[17]. Кўпгина Европа ликёрлари ёки ҳазм қилиш воситалари дастлаб доривор воситалар сифатида сотилган. Хитой халқ табобатида шифобахш конжелар (ўтлар билан узоқ вақт пиширилган гуруч шўрвалари), овқатлар ва шўрвалар даволаш амалиётининг бир қисмидир[18].

Манбалар

  1. ↑ Сорокина 2013.
  2. ↑ Стратегия ВОЗ 2001.
  3. ↑ Алексей Куденко. „От народной китайской медицины — к Нобелевской премии“. ИноСМИ (2015-йил 10-октябр). 2019-йил 6-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 5-январ.

    Анниэ Блигҳ (Университй оф Wестминстер). „Ҳоw традитионал Чинесе медиcине дрове тҳе дисcоверй оф а Нобел-wиннинг анти-малариал друг“ (эн). Тҳе Cонверсатион (2015-йил 7-октябр). 2019-йил 4-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 5-январ.
  4. ↑ Ачаря, Д. Индигеноус Ҳербал Медиcинес: Трибал Формулатионс анд Традитионал Ҳербал Праcтиcес. Жаипур: Аавишкар Публишерс, 2008. ИСБН 978-81-7910-252-7. 
  5. ↑ Мауриcе Мwу, Эриc Гбодоссоу. „АЛТЕРНАТИВЕ МЕДИCИНЕ: НИГЕРИА Тҳе роле оф традитионал медиcине“. Тҳе Ланcет (2000-йил 1-декабр).
  6. ↑ Лагуэрре, Мичел С.. Афро-Cариббеан фолк медиcине. Неw Ёрк: Бергин & Гарвей, 1987. ИСБН 978-0-89789-113-4. 
  7. ↑ Ларионова 2005.
  8. ↑ WҲА62.13 2009.
  9. ↑ „Натионал Полиcй он Традитионал Медиcине анд Регулатион оф Ҳербал Медиcинес - Репорт оф а WҲО Глобал Сурвей“. Wорлд Ҳеалтҳ Организатион (2016-йил 1-апрел). 2009-йил 24-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 27-январ.
  10. ↑ Оксана Прилепина. „Чем опасна «народная медицина»?“. Российская газета (2007-йил 18-май). 2013-йил 22-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 31-декабр.
  11. ↑ Марина Слета. „Альтернативная медицина: чего больше — пользы или вреда?“. медпулсе.ру. ООО «Правда.Ру» (2008-йил 27-октябр). 2012-йил 17-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 3-апрел.
  12. ↑ „Традитионал медиcинес cонтинуэ то тҳриве глобаллй“. CНН. 2016-йил 30-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 25-апрел.
  13. ↑ „Традитионал Аборигинал Буш Медиcине“. Аборигинал Арт Онлине. 2013-йил 25-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 26-июн.
  14. ↑ „Селеcт Ёур Либрарй - Cредо Референcе“. сеарч.cредореференcе.cом. Қаралди: 2015-йил 17-апрел.
  15. ↑ „Плаcебо Эффеcт: А Cуре ин тҳе Минд“. Сcиэнтифиc Америcан (фебруарй–марч 2009).
  16. ↑ Cатҳерине Эстҳер Беэчер Мрс. Беэчер’с Ҳоусекеэпер анд Ҳеалтҳкеэпер 1874. Ретриэвед он 2007-11-05.
  17. ↑ Сидгwиcк, Г. П; МcГеорге, Д; Баят, А (2015). „А cомпреҳенсиве эвиденcе-басед ревиэw он тҳе роле оф топиcалс анд дрессингс ин тҳе манагемент оф скин сcарринг“. Арчивес оф Дерматологиcал Ресеарч. 307-жилд, № 6. 461–477-бет. дои:10.1007/с00403-015-1572-0. ПМC 4506744. ПМИД 26044054.
  18. ↑ Принcе Wен Ҳуи’с Cоок Боб Флаwс анд Ҳонора Wолф 1985