Халқобод — Ўзбекистон Республикаси Наманган вилояти Поп туманидаги шаҳарча (1966-йилдан). 1948-йилда иссиқлик электр маркази ва „Ўзбектомёпқич“ ктининг қурилиши (1965) муносабати билан вужудга келган. Яқин темир йўл стансияси — Поп (3 км). Аҳолиси 8 минг киши (2003). Х.да ўрамли том ёпқич ашёлар комбинати (рубероид, пергамин, картон, изоляция материаллари ишлаб чиқариш), нотўқима материаллар ишлаб чиқариш бирлашмаси мавжуд. Умумий таълим мактаблари, 2 кутубхона, соғломлаштириш пунктлари, поликлиника бор.

Манбалар