Халтали иблис — йиртқич халталиларга мансуб сут эмизувчи ҳайвон. Уруғнинг ягона тури. Гавдасининг узунлиги 50 см га, думи 25 см га яқин. Танаси митти, оёқлари калта. Орқа оёқларида 1бармоғи бўлмайди. Халтаси танасининг кейинги қисмига очилади. Сут безлари сўрғичи 4 та. Йиртқич ва озиқ тишлари кучли ривожланган. Тасмания оролидаги бута ва чакалакзорларида яшайди. Ўтхўр. Йилига 1 марта 4 тадан болалайди. Паррандачиликка зиён келтиргани сабабли кўплаб овланган. Сони камайиб кетган.