Халтали олмахонлар (Петаурус) — кускуслар оиласига мансуб халтали сут эмизувчилар. Танасининг узунлиги 12-32 см, думи 15-48 см. Олдинги ва кейинги оёқлари ораси тери парда билан туташган. 4 тури бор. Австралия, Тасмания, Янги Гвинея оролларида тарқалган. Дарахтда яшайди. Оёқлари орасидаги тери пардасини ёзиб, шохдан шохга ёки бир дарахтдан иккинчисига 70 м гача парвоз қилади олади.