Xaltsidlar
Халцидлар (Чалcидоидеа) -пардақанотлилар туркумига мансуб ҳашаротларнинг катта оиласи. 27 оила, 8 мингга яқин тури мавжуд. Танасининг узунлиги 1-3 (айримлариники 10)мм. Ранги яшил, қора ёки сариқ бўлиб, товланади. Мўйлови камида 15 бўғимдан иборат. Олд елка, одатда, қисқа, қанот қопқоғига етмайди. Ўрта елкаси баъзан бўйлама эгатли. Халцид турли ҳашаротлар — коксидлар, ўсимлик битлари (ширалар), икки қанотлилар ва бошқаларнинг ички ёки ташқи паразитлари. Халцид орасида иккиламчи паразитлар, яъни фойдали бирламчи паразитни нобуд қиладиган паразитнинг паразитлари (ўта паразитлари) ҳам бор. Личинкалари паразитлик қилиб яшайди. Ривожланишнинг турли фазасидаги ҳашаротлар хўжайинлик вазифасини ўтайди. Паразит, одатда, хўжайинга тухум қўяди. Мавсумда 7 авлод беради. Халциддан кўпгина қишлоқ хўжалиги зараркунанда ҳашаротларига қарши биологик курашда фойдаланилади. Айниқса, Халциддан афелинус ва трихограмма катта амалий аҳамиятга эга.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |