Хамардабан — Россия Федерациясининг Бурятия Республикасидаги тоғ тизмаси. Байкал кўлининг жанубий ва жануби-шарқий соҳилларида. Узунлиги 420 км, энг баланд жойи — Байшинтўла (2995 м). Гнейс, кристалли сланец, оҳактош, базалтдан ташкил топган; гранит интрузияси кўп. Иқлими кескин континентал. Йиллик ёғин 400-500 мм, ғарбий қисмида 800-1300 мм. Шимолий ён бағирларида оққарағай, кедр, жанубий ён бағирлари қарағайтилоғоч ўрмонлари билан қопланган. Жанубийда ўрмонли дашт ва дашт ерлар учрайди. 2000 м дан баландда тоғ тундраси ўсимликлари ўсади.