Xameleonlar
| Хамелеонлар | ||
|---|---|---|
| Фурcифер пардалис | ||
| Биологик классификация | ||
| ||
Хамелеонлар, буқаламунлар (Чамаэлеонидаэ) — калтакесаклар оиласига мансуб судралиб юрувчилар. Тили узун бўлиб, анча узоқдаги ўлжани ҳам ушлаб олиш хусусиятига эга. Ранги ташқи омиллар (ҳарорат ва ёруғлик) таъсирида тез ўзгаради.
90 тури маълум. Африка, Мадагаскар ороли ва шу атрофдаги бошқа оролларда ҳамда Жанубий Европа, Ғарбий ва Жанубий Осиёда тарқалган. Танаси 60 см гача. Бўйни калта, узун думи спиралсимон ўралади. Оёқлари узун, беш бармоқли, бармоқлари 2-3 тадан гуруҳ бўлиб тери ғилоф ичида жойлашган. Танаси шохсимон тангачалар ва тери ўсиқчалар билан қопланган. Кўз қовоқлари ривожланган (кўзлари бир-биридан мустақил равишда ҳаракатлана олади). Кўпчилик хамелион ўпкасида халтасимон ўсиқлари бўлади. Хавф сезганда кўп ҳаво ютади ва тана шакли ўзгариб, қўрқинчли туе олади. Ранги ёруғлик, температура ва бошқа таъсирида тез ўзгаради (номи шундан). Дарахт ва буталарда соатлаб ўлжасини пойлаб, қимирламай ўтиради. Узун тилини ўлжасига отиб, ёпиштириб олади. Ҳашаротлар билан, йирик турлари майда қушлар ва калтакесаклар билан озиқланади. Кўпчилиги тухум қўйиб (бир йўла 35 тагача), айримлари тирик (14 тагача бола) туғиб кўпаяди.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |