Хамидулла Илясович Акбаров (1936-йил 13-декабрда Тошкент, Ўзбекистон ССР, СССРда туғилган) – совет ва ўзбек киношуноси, ёзувчи ва журналист[1].

Хамидулла Акбаров
Хамидулла Илясович Акбаров
Таваллуди 1936-йил 13-декабр (1936-12-13) (89 ёш)
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР → Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таълими Тошкент Давлат университети
Касби ёзувчи, журналист
Унвони профессор

Ҳаёти ва ижоди

Ёзувчи 1936-йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1960-йилда В. И. Ленин номидаги Тошкент Давлат университети (ҳозирги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети) филология факултетини тамомлаган. 1962—1965-йилларда СССР Маданият вазирлиги қошидаги Сан’ат тарихи институтининг киношунослик факултетида аспирантурани тамомлаган. 1966-йилда „Ўзбек дубляж кинематографиясининг шаклланиши ва ривожланиши“ мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган, Ўзбекистон ССР Маданият вазирлигига қарашли Ҳ. Ҳ. Ниёзий номидаги санъацҳунослик институтида ишлаган, кино секторига раҳбарлик қилган[2].

Ҳамидулла Акбаров кинематографияга оид „Камолот, ўзбек киносининг 30 йиллик йўли. 1935–1965“, „Эстетика ва замонавийлик“, „Сеҳрли нур“ китоблари муаллифи ҳисобланади. Ўзбекистон кинематографлари ва миллий киноси ҳақида очерклар („Совет киноси тарихи“нинг ИИ ва ИИИ жилдлари, „20 режиссёр биографияси“, „Кинематография масалалари“, „Кино тарихидан“ тўпламларини ёзган. Тошкент телевидениесида „Кино оламида“ кўрсатувини ҳам олиб борган[3].

Манбалар

  1. ↑ „АКБАРОВ Хамидулла Ильясович“. аcадемиc.ру. Қаралди: 21-март 2024-йил.
  2. ↑ „Хамидулла Акбаров“. узбеккино-усср.асиа. Қаралди: 21-март 2024-йил.[сайт ишламайди]
  3. ↑ „Состоялась творческая встреча с Хамидуллой Акбаровым“. уза.уз. Қаралди: 21-март 2024-йил.