Xamis masjidi
Хамис масжиди (арабча: مَسْجِدُ ٱلْخَمِيسِ; Транслитерация қилинган: Масǧид ал-Ҳаамīс) Баҳрайндаги Умавийлар халифаси Умар ИИ даврида қурилган биринчи масжид деб ҳисобланилади. Ал Васат журналисти Қосим Ҳусайннинг ёзишича, бошқа манбаларда у кейинги даврда, бир минорали иншоотлар қурган Уюнийлар ҳукмронлиги даврида қурилганлиги таъкидлаб ўтилади. Иккинчи тахминда эса орадан икки аср ўтиб, Усфурийлар ҳукмронлиги даврида қурилган дейилади[1].
| Масжид | |
Хамис масжиди
| |
| Хамис масжиди 2019-йил | |
| Мамлакат | |
| Шаҳар | Хамис |
| Координаталар | 26°12′30″Н 50°32′54″Э / 26.2082°Н 50.5483°Э |
| Бинокорлик | 11-аср—15-аср |
| Қурилиш материаллари | ёг'оч ва тош |

Ушбу қадимий ислом ёдгорлигининг бир хил эгизак миноралари Хамис шаҳридаги Шайх Салмон йўли бўйлаб ҳаракатланаётганда уни осонгина топиб олиш имкониятини беради.
Тарихи
Бу минтақадаги энг қадимий масжидлардан бири ҳисобланади, чунки унинг пойдевори милодий 692-йилда қўйилган деб ҳисобланилади. Манзилгоҳдан топилган ёзув эса иншоотнинг 11-асрга мансублигини кўрсатади. Ўшандан буён бу ерда миноралар қурилган, кейинчалик 14 ва 15-асрларда яна икки марта қайта қурилган. Хамис масжиди яқинда қисман реставрация қилинди[2].

Тузилиши
Ҳозирги бино икки асосий қисмдан иборат:
- 14-асрга оид ёғоч устунлар билан қурилган текис томли қадимий ибодатхона.
- Ясси томнинг кейинги қисми қўшилган бўлиб, у қалин ғиштли устунларга (1339-йилга тегишли[3]) таянган арклар устида мустаҳкам ўрнатилган.
Милодий 7-асрда Муҳаммад ўша пайтда Қатар ва Баҳрайн губернатори бўлган Мунзир ибн Сава ал-Тамимийга ислом динини тарғиб қилиш учун элчи ал-Алаъа ал-Ҳадрамийни юборган вақтида Ислом дини Баҳрайн ҳудудида тарғиб қилина бошланган.
Меҳроб плитаси
Меҳроб плитаси оҳактошдан ясалган. Плита масжиддаги реставрация ишлари давомида топилган ва у милодий 12-асрда қурилган деб тахмин қилинади. Плиталар устида Қур’ондан олинган иккита оят ёзувлари мавжуд, Қур’оннинг 21-сураси, 34-35-оятларидан қабр тошлар юзасини безаклашда фойдаланилган[4].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ „روافد من بلادي" لقاسم حسين“ (ар). Ал-Wасат (Баҳраини неwспапер) (2010-йил 6-май). Қаралди: 2013-йил 21-январ.
- ↑ [1] Тҳе Миддле Эаст, п.6
- ↑ [2] Диcтионарй оф Исламиc Арчитеcтуре, паге 31
- ↑ [3] Траcес оф Парадисе: Арчаэологй оф Баҳраин фром 2500 БC то 300 АД ,паге 204