Xammurapi
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
Хаммурапи — Бобил подшоси (мил. ав. 1792—1750). Унинг даврида Бобил давлати равнақ топган. Аморей қабиласидан. Моҳир сиёсатчи ва саркарда бўлган. Хаммурапи ҳарбий куч ва дипломатик йўл билан ўз подшолигининг дастлабки 35 йилида Оссурия, Месопотамиянинг жануби ва ўрта қисмини Бобилга тобе эттирган. Хаммурапи даврида товар-пул муносабатлари ривожланган, хусусий қулдорлар хўжалиги кучайган, давлатнинг марказлашуви ва подшо ҳокимиятининг мустаҳкамланиши жараёни ўсган; Хаммураппи қонунлари қулдорлик тузуми ҳуқуқининг характерли белгиларини узида акс эттирган Қадимий Шарқ ҳуқуқининг қимматли ёдгорлиги саналади. Хаммурапи қонунлари 282 моддадан иборат бўлиб, ҳуқуқнинг айрим соҳаларига тегишли суд процесси, мулк ҳуқуқи, мулкнинг турли кўринишлари, ерга эгалик, никоҳоила, мерос ҳуқуқи ва бошқа масалаларни ўз ичига олади. Хусусий мулкчиликни, айниқса, қулдорликни қаттиқ ҳимоя қилган. Масалан, унда қулни ўғирлаганлик, қочган қулни яширганлик учун ўлим жазоси белгиланган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |