Ханчжоу — Хитойнинг шарқий қисмидаги шаҳар, Чжецзян провинсиясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 6,1 млн. киши (1998). Транспорт йўллари чорраҳаси. Шарқий Хитой денгизи соҳилидаги, Фучунцзян дарёси ва Буюк канал бўйидаги йирик порт. Ипак саноати маркази. Машинасозлик, кимё, резина, ойнашиша, семент, жут саноати корхоналари мавжуд. Чой қайта ишланади. Экспорт учун бамбук буюмлар ва ипакчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. университет бор. Иқлим курорти. Шаҳарга ВИ асрда асос солинган. 1129-1279-йилларда Жанубий Сун сулоласи пойтахти бўлиб, Линан деб аталган. Мўғуллар истилоси вақтида вайрон қилиниб, 1356-йилда қайта қурилган. Меъморий ёдгорликларидан Сиху кўлининг шимолда, Гушан тоғи ён бағрида ўрта асрларда қурилган боғмеъморлик ансамбли, шунингдек, будда ибодатхонаси, пагодалар сақланган. Туризм ривожланган.

Ханчжоу

хитойча: 杭州
хитойча: Ҳáнгзҳōу
Субпровинсия тоифасидаги шаҳар
30°15′00″Н 120°10′03″Э / 30.25000°Н 120.16750°Э / 30.25000; 120.16750
Мамлакат Хитой
Провинсия Зҳежианг
Ҳукумат
 • Партқўм котиби Лю Цзе
Маркази баландлиги 19 м
Аҳолиси
 (2020)
11 936 010[1]
Вақт минтақаси УТC+8
Телефон коди 0571
Почта индекс(лар)и 310000
Автомобил коди 浙А
Xanchjou xaritada
Xanchjou
Ханчжоу

Яна қаранг

Манбалар