Хандақ жанги

Хандақ жанги — Муҳаммад тарафдорлари (3000 киши) томонидан Мадинани маккаликлардан ҳимоя қилиш жангларидан (627 й.) бири. Маккаликлар раҳбари Абу Суфён 10 мингга яқин аскари билан Мадинани қамал қилган. Саҳобалардан бири эронлик Салмон ал-Форсий (655 й.в.э.)нинг маслаҳатига кўра Муҳаммад пайғамбар шу пайтгача арабларга номаълум бўлган, бироқ форсларга маълум бўлган жанг усулларидан бири — хандақ қазишга буюрган. 3 ҳафталик қамалдан сўнг Абу Суфён қўшини чекинишга мажбур бўлган. Бу жанг ислом тарихида Хандақ жанги деб ном олган.

Хандақ жанги (араб. — чуқур) - Муҳаммад раҳбарликларидаги мусулмонлар билан маккалик мушриклар ўртасидага жанг. 627 йилда маккаликлар раҳбари Абу Суфён 10 мингга яқин аскар билан келиб Мадинани қамал қилади. Муҳаммад тарафдорлари Мадина атрофига Салмон ал-Форисий тавсияси билан хандақ қазиб, шаҳарни ҳимоя этади. 3 ҳафталик қамалдан кейин Абу Суфён қўшинлари Мадинани ололмай орқага қайтади, мусулмонлар ғолиб чиқади. Бу ислом тарихида Хандақ жанги деб ном олади.

Хандақ жанги ҳақида Қур’онда

Аҳзоб сурасида баён қилинга оятлар.

  • 10. Ўшанда улар сизларнинг юқори томонингиздан хам, сизлардан қуйироқ томондан ҳам (бостириб) келган эдилар. Ўшанда кўзлар тиниб, юраклар бўғизларга тиқилиб қолган ва сизлар Аллоҳ ҳақида (турли) гумонлар қила бошлаган эдинглар.
  • 11. Ана ўша жойда мўминлар (яна бир бор) имтиҳон қилиндилар ва (бу даҳшатдан) қаттиқ ларзага тушдилар.
  • 12. Ўшанда мунофиқлар ва дилларида мараз бўлган (яъни эътиқодлари заиф бўлган) кимсалар: „Аллоҳ ва Унинг пайғамбари бизларга фақат ёлғон ваъда қилган эканлар“, дея бошладилар.
  • 13. Ўшанда улардан бир тоифа одам деди: „Эй Ясриб (яъни Мадина) аҳли, сизлар учун (бу қадар кўп сонли ёвга қарши) туриш имкони йўқдир, бас (ўз уйларингизга) қайтиб кетинглар“. Улардан яна бир гуруҳ эса "Уйларимиз очиқсочиқ (қолган эди), " деб пайғамбардан изн сўрардилар. Ҳолбуки (уйлари) очиқ-сочиқ эмас эди. Улар фақат (жанг майдонидан) қочишнигина истардилар.
  • 14. Агар уларнинг (мунофиқларнинг) устига (Мадинанинг турли) томонларидан (бостириб) кирилса-да, сўнгра улардан фитна (яъни мусулмонларга хиёнат қилиш) талаб қилинса, шак-шубҳасиз улар кўп (иккиланиб) турмасдан (хиёнатга розилик) берган бўлур эдилар.
  • 15. Ҳолбуки, улар илгари ортга чекинмасликлари ҳақида Аллоҳга ахду паймон берган, Аллоҳга берилган аҳду паймон эса (қиёмат кунида) сўралгувчи эди.
  • 16. (Эй Муҳаммад), айтинг: "Агар сизлар ўлишдан ё ўлдирилишдан қочсангизлар, бу қочиш сизларга бирон фойда бермас, демак сизлар жуда оз (яъни ажалларингиз етгунча) фойдаланурсизлар, холос.
  • 17. Айтинг: „Агар Аллоҳ сизларга ёмонликни ирода қилса, қай бир кимса сизларни ундан асрай олур, ёки У зот сизларга марҳаматни ирода қилса (ким уни тўса олур)?!“ Улар ўзлари учун Аллоҳдан ўзга бирон дўст, бирон ёрдамчи топа олмаслар.

Манбалар

Аҳзоб сураси (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-06-30 санасида архивланган)