Ханшуй


Жойлашуви
Давлат

Ханшуй, Ҳан, Ханцзян, Сзюйхе — Хитойдаги дарё, Янсзи дарёси ирмоғи. Узунлиги 1532 км, ҳавзасининг майдони 174 минг км². Синлин тизмасининг жанубий ён бағирларидан бошланиб, Сзинхан текислигидан оқади. Ўртача сув сарфи 2000 м³/сек., ёзда тошади. Қирғокларида тошқинга қарши дамбалар қурилган. Суғоришда фойдаланилади. Қуйи оқимида кема қатнайди.