Xantal
Хантал ёки горчица – карамдошлар оиласининг Синапис ва Брассиcа туркумига мансуб бир ва кўп йиллик ўцимон ўсимликлар туркуми[1]. Мойли экин. Ватани – Ўрта денгиз бўйлари. Европа, Шимолий Африка ва Осиёда тарқалган. Синапис туркуми 7-10 турни ўз ичига олади. Оқ хантал тури (С.алба) Ўрта денгиз мамлакатларида ўстирилади, асосан, Ғарбий Европада экилади. Бўйи 25-100 см, пояси тик ўсади. Тўпгули кўп гулли, икки жинсли, ўзидан ҳамда четдан чангланади. Меваси қўзоқча. Уруғи оч сариқ ёки оч жигарранг, таъми аччиқ, эфир ҳиди келади. Ёввойи хантал ёки дала хантали (С.арвенсис) бир йиллик (баҳорги экинлар далаларида ўсадиган) бегона ўт. Европа, Шимолий Африка ва Осиёда тарқалган. Қора хантал (С.нигра) қўзоқлари пояга ёпишган. Кичик Осиё, Европа ва Америкада экилади. Ҳабашистон хантали (Б.cарината) Эфиопияда экилади. Хантал намсевар, совуққа чидамли, узун кун ўсимлиги. Ўсув даври 95-120 кун. Хантал уруғидан нон, қандолатчилик, консерва, парфюмерия саноатида ишлатиладиган сифатли мой олинади (35-40 %). Хантал кунжарасидан олинадиган кукундан тиббиётда ишлатиладиган ханталли қоғоз ва истеъмол қилинадиган зиравор бўтқа тайёрланади. Ханталнинг илдизмевали ва баргли навлари сабзавот ўсимлиги ҳисобланади. Ҳамма ханталлар асал берувчи экин[2].
| Хантал | |
|---|---|
|
Синапис арвенсис | |
| Илмий таснифлаш | |
| Олам: | Ўсимликлар |
| Туркум: | Брассиcалес |
| Оила: | Брассиcаcеаэ |
| Уруғ: | Синапис |
| Бинар номи | |
|
(Л.) | |
Турлари
- Синапис алба Л. – оқ хантал, эски номи Брассиcа алба
- Синапис аллионии Жаcқ.
- Синапис арвенсис Л.
- Синапис cирcината Десф.
- Синапис флехуоса Поир.
- Синапис пубесcенс Л.
Манбалар
- ↑ Д. Ж. Мабберлей. Мабберлей'с Плант-боок: а Портабле Диcтионарй оф Планц, тҳеир Cлассифиcатионс, анд Усес. Cамбридге Университй Пресс, 2008 — 798-бет. ИСБН 9780521820714.
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |