Хантилар (ўзларини ханте — „инсон, одам“ деб аташади) — халқ. Россия Федерациясининг Ханти-Манси (11,9 минг киши) ва Яман-Ненец (7,2 минг киши) автоном округлари ва Томск вилоятида яшайдилар. Россия Федерациясидаги умумий сони — 22,3 минг киши (1989). Ханти тилида сўзлашади. Диндорлари — православлар ҳисобланади.