Хаос (юнонча „чаос“ — тартибсизлик) — юнон мифологиясида азалий чексиз фазо. Оламнинг яратилишигача мавжуд бўлган. Хаос — коинот манбаи, у Гея (ер), Эрот (севги), Эреб (қоронғулик) ва Нюкта (тун)ни яратган, улардан эса гўё ерда яшовчи барча нарса пайдо бўлар эмиш.

Кучма маънода — бошданоёқ тартибсизлик, чигаллик.