Xarabalgʻas
Харабалғас (Қораболғасун) — Уйғур хоқонлиги пойтахти — Ўрдубалиқ шаҳар харобаси (ВИИИ—ИХ асрлар). 840-йил Енисей қирғизлари томонидан босиб олиниб вайрон қилинган. Урхун дарёсининг сўл сохилида Эрденидзу монастири (Мўғулистон)дан 15 км шим. да жойлашган. Х.Б.нинг марказий қисми кўтарма тупроқ билан ўраб олиниб, қалъа ва аркдан жан.ғарбда бўлган. Истеҳкомлар ва хом ғиштдан қурилган деворларнинг сакданиб қолган бал. 10– 12 м, қўриқчи минора (донжон) қалъа ўртасида жойлашиб, унинг бал. 14 м ни ташкил этган. Шаҳар қатъий режа асосида қурилган. Х.Б. ҳудудида ВИИИ—ИХ асрларга оид уйғур сопол идишлари топилган. Қалъадан жан.да ибодатхоналар мажмуи ва унга шарқ томондан ёндошган турар жой мавзеси аникданган. Афтидан бу мавзе уйғур хоқони билан боғлиқ бўлиб, у ердан топилган гранит стела (устун) сиртида аждарҳо тасвири ва ИХ асрдаги уйғур хоқонларидан бирининг шаънига атаб уйғур, хитой ва суғд тилларида битилган ёзувлар акс этган.[1]
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Харабалғас“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Х-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.