Характеристика (математикада) — 1) хусусий ҳосилалик дифференсиал тенгламалар билан боғлиқ махсус оддий дифференсиал тенглама (характеристикалар тенгламаси)нинг интеграл чизиқлари. Характеристика тушунчаси ихтиёрий сондаги аргументли, чизиқсиз тенглама ҳолда тенгламалар системаси учун ҳам киритилади; 2) ўнли логарифмнинг бутун қисми.