Xarasimonlar
Бу мақола викилаштирилиши керак. |
Номланиши
Харасимон сувўтлари аждоди (синфи) — Чаропҳйccаc
Хусусиятлари
Хара сувўтлари ўзининг юксак даражада тузилганлиги билан бошқа сувўтларидан кескин фарқ қилади. Уларнинг ташқи тузилиши қирқбўғимга ўхшаб кетади. Мутовка шаклида шохланган бўлиб, бўғин ва бўғин оралиқларини ҳосил қилади. Ҳужайралари узунлиги жиҳатидан бўғин оралиғини тўлиқ эгаллаган бўлиб, рангсизроқ марказий ва унинг устида бир неча пўстлоқ ҳужайралари жойлашган. Лекин хара сувўтларининг айрим вакилларида пўстлоқ ҳужайралар бўлмайди ва бўғин оралиғи бир дона узун ҳужайрадан иборат бўлади (масалан, нитcлла). Бўғиндан „тўпбарглар“ чиққан бўлиб, унинг орасида ён „шохча“ шаклида ўсган айримлари хараларни шохланиб ўсишга олиб келади. Хара сувўтлари одатда секин оқадиган сувларда ёки ҳовуз ва сув кўпроқ туриб қоладиган кўлмакларда сувнинг остки қисмидаги қуйқаларга ризоидлари ёрдамида ёпишиб ўсади. Хара талломининг устки қисми оҳакли тузларни шимиб олганлиги сабабли мўрт бўлади. Ҳужайралари пиреноидсиз доначасимон хроматофорга эга. Хара сувўтлари махсус куртакчалар ёрдамида вегетатив йўл билан кўпаяди. Жинссиз кўпайиш уларда учрамайди. Лекин жинсий кўпайиши мураккаб жараён ҳисобланиб, оогоний ва антеридийлари кўп ҳужайрали бўлади. Оогонийси тўпбаргеҳаларининг устки қисмида жойлашиб, бир дона катта тухум ҳужайраси спирал шаклда пўстлоқ ҳужайралар билан ўралган ва оогонивнинг устки қисмида тугунча ҳосил қилади. Тугунча орасида кичик тирқиш бўлиб, унда тухум ҳужайрани оталантирувчи сперматозоид ўтади. Антеридий тўпбаргчалар остида жойлашиб, бир неча қалқончалардан ташкил топган. Қалқончалар бир-бири билан бирлашиб, думалоқ шаклдаги антcридийни юзага кcлтиради. Ҳар бир қалқончанинг ички қисмида махсус ўсимтаси бор. Бу ўсимта ,,даста" деб аталади ва унда бир қанча ипчалар тармоқланиб, уларнинг ҳар бир ҳужайрасида биттадан сперматозоид етилади. Ахитеридий етилгач, қалқончалари очилиб, сперматозоидлар сувга чиқади ва эркин сузиб тухум ҳужайрани оталантиради. Ҳосил бўлган зигота тиним даврини ўтагач, редуксион бўлинади ва янги ўсимлик ҳосил қилади. Хара сувўтларининг юксак даражада тузилганлигининг, айниқса, кўпайиш аъзоларининг кўп ҳужайрали cканлигининг ҳисобга олиниб, ҳозирги пайтда алоҳида харатоифа сувўтлари бўлими сифатида яшилтоифа сувўтларидан ажратилган.
Харасимон сувўтлари синфининг типик вакиллари хара (Чара) ва нителла (Нителла) бўлиб, Ўзбcкистонда ариқ ва суғориш коллcкторларида кенг тарқалган.