Харахото (мўғулча — Қора шаҳар) — Эдзина (ёхуд Хейжунчен) шаҳарқалъа харобаси, Ғарбий Ся давлатининг ЭдзинГол дарёси қуйи оқими бўйидаги ҳарбий округларидан бирининг маркази. Дастлаб ХИ аср бошидаги ёзма манбаларда қайд этилган. 1226-йил Чингизхон томонидан вайрон қилинган. П. К. Козлов бошчилигидаги рус археологик экспедицияси томонидан (1908, 1909, 1926-йилларда) тадқиқ этилган. Тўғри тўртбурчак тархли (440х360 м) шаҳар — бурж, миноралари, истеҳкомлари, субурганлари (буддавий диний иншоотлар) бўлган пахса девор билан ўралган. Дўкон, устахона, турар жой, омборхоналар харобалари сақланган. Шаҳар атрофида экинзорлар, суғориш каналлари, чорбоғлар жойлашган. Кўплаб меҳнат қуроллари, ҳунармандчилик буюмлари, турли ҳужжатлар, хитой тангалари, Юан сулоласи томонидан жаҳонда илк маротаба чиқарилган қоғоз пуллар топилган. Субурганлардан бирида Будда динига оид буюмлар (гравюра, ҳайкаллар), тангут, тибет, хитой тилларида битилган 2000 жилддан зиёд китоблар ва қўлёзмалар, тангут ёзувини ўқишда асос бўлган тангутхитой луғати ва бошқа чиққан. Харахото топилмалари Санкт-Петербургдаги Давлат Эрмитажида сақланади.

Манбалар