Xarbin
Харбин — Хитойнинг шимоли-шарқий қисмидаги шаҳар. Хейлунсзян провинсиясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 9,2 млн. киши (1998). Сунгари дарёсининг ўнг соҳилида. Йирик темир йўл чорраҳаси, дарё порти. Аэропорт бор. Мамлакатнинг муҳим саноат, илмий ва маданий маркази. Етакчи саноат тармоғи — машинасозлик, хусусан, электротехника, электроэнергетика, транспорт, станоксозлик, приборсозлик ва бошқа Ёғочсозлик, озиқ-овқат ва тўқимачилик саноати корхоналари мавжуд. Қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. Харбинда 15 дан ортиқ олий ўқув юрти, музей ва театрлар бор. Шаҳарга 1898-йилда Хитой Шарқий темир йўлнинг қурилиши билан асос солинган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |