Хардавдон (Ҳалимоcнемис виллоса Кар. эт. Кир.) — шўрадошларга мансуб бир йиллик сершох ўт. Бўйи 3-25 см, қисқа ва узун туклар билан қопланган. Барглари қалами, семиз, узунлиги 20–50 мм. Гулқўргони оддий, 4 та наштарсимон бўлакчадан иборат, уларнинг пастки қисми мева етилиши олдидан қўшилиб кетади ва қаттиқлашади. Хардавдон июн — сентабрда гуллаб мева беради. Ўзбекистонда шўрхок, қумоқ, майда чағиртошли, лой тупрокди ва қумли ерларда кенг тарқалган. Қоракўл қўйлари ва туяларга озуқа.