Харгиза, кўкўт (Потериум плойқамум Харгиза К.) — раънодошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўцимон ўсимлик. Бўйи 40-80 см. Илдизи ўқ илдиз. Ўзбекистоннинг ҳамма вилоятларида учрайди. Йўл, дала, ариқ ёқаларида ва боғларда, шунингдек, тоғ водийлари ва ён бағирларида ўсади. Май — июнда гуллаб, июлда мева тугади. Экинзорларда бегона ўт сифатида учрайди.