Харитаграфия (юн. кҳарто — харита ва графин) — харитаграфик асарларни ўрганиш, яратиш ва фойдаланиш билан шуғулланувчи фан, техника ва ишлаб чиқариш соҳаси. Ҳозирги кунда Харитаграфия 3 йўналишда: хариталар воситасида табиат ва жамият ҳодисаларини ҳудудий жойлашуви, уйғунлиги ва ўзаро алоқаларини акс эттириш ва тадқиқ этиш ҳақидаги фан, Харитаграфия асарларини яратувчи ва фойдаланувчи техника ва технологиялар соҳаси; Харитаграфия маҳсулотларини (хариталар, глобуслар, атласлар ва бошқалар) тайёрлаш ва босиб чиқариш билан боғлиқ ишлаб чиқариш соҳаси сифатида ривожланмоқда.

Харитаграфия хариташунослик, математик Харитаграфия, хариталарни лойиҳалаш ва тузиш, харитаграфик семиотика, харитаграфик дизайн, хариталарни нашр килиш, хариталардан фойдаланиш, Харитаграфия манбашунослиги, Харитаграфия информатикаси ва бошқа ни ўз ичига олади. Харитаграфия геодезия, топография ва география фанлари билан узвий боғлиқ. Харитаграфия тадқиқотлари натижаларидан иқтисодиётнинг турли сохаларида кенг фойдаланилади.

Харитаграфиянинг фан сифатида ривожланишида юнон олимлари (Анаксимандр, Эратосфен, Аполлоний, Гиппарх ва бошқалар)нинг ишлари муҳим аҳамиятга эга. Улар биринчи бўлиб, тасвирлаш асосида математик принсипларни қўллаб, меридиан ва параллеллар тўридан фойдаланганлар. Эратосфен берган маълумотга кура, Ернинг илк харитаграфик тасвирини Анаксимандр (мил. ав. 610— 546 йиллар) яратган. Эратосфен биринчи бўлиб харитага градус тўрларини туширди, Ер меридиан айланаси узунлигини ҳисоблади. Птолемей Харитаграфия проексияларини яратиш усуллари баёнини ўз ичига олган 8 китобдан иборат „Географиядан қўлланма“ (қисқача „География“) асарини езди. У ўша даврда маълум бўлган маълумотларга асосланиб 90 дан ортиқ харита тузди ва бизгача етиб келган географик хариталарнинг энг биринчи системали тўпламини яратди.

ИХ—ХИ-асрларда яшаб, ижод қилган Хоразмий, Беруний, Кошғарий, Ҳофизи Абру каби буюк алломалар жаҳон географияси ва Харитаграфиясининг ривожланишига салмокди ҳисса қўшганлар. Хоразмий Шарқда биринчи бўлиб, Птолемейнинг „География“ асарини танқидий ўрганиб, янги маълумотлар билан бойитди ва Шарқ географлари тўплаган маълумотларга таянган ҳолда янги „Жаҳон хариталари“ни яратди. Ушбу хариталар изоҳини у „Сурат ал арз“ асарида баён этган. Беруний Шарқда биринчи бўлиб глобус яратган (1616) ва мустақил тарзда меридиан айланаси узунлигини ҳисоблаб чиққан. „Китоб атТафҳим“ китобида илова тарзида дунё харитасини берган.

ХИИИ-аср охири ва ХИВ-аср бошларида савдосотиқ ва кемачиликнинг ривожланиши, мустамлакаларни кенгайтириш мақсадида денгиз ва океанларда хавфхатарсиз сузиш эҳтиёжи махсус навигация хариталари (портолона)ни яратишга туртки бўлди. Терига чизиқли масштаб асосида туширилган бундай хариталарда қирғоқ чизиқлари, портлар ва улар орасидаги масофалар аниқ кўрсатилган. Географик харита ва Харитаграфия тараққиётида ХВ аср алоҳида босқич ҳисобланади. Бу даврда китоб нашр этиш кашф қилиниши натижасида хариталарни кўп нусхада босиш имкони туғилди.

Буюк географик кашфиётлар даврида харитага бўлган эҳтиёж ва муносабатлар ҳам ўзгарди. Хариталар янги маълумотлар билан бойиди, қитъа, орол, денгизлар чегаралари аниқ белгиланди. ХВ асрдан хариталар айрим шахслар томонидан эмас, балки махсус ихтисослашган корхоналар томонидан тайёрлана бошлади. Натижада хариталарни яратиш муддати қисқарди, сифати яхшиланди ва аниқлиги ошди. Бундай корхоналар дастлаб Италиянинг Генуя, Венеция ва Флоренсия каби йирик савдо шаҳарларида вужудга келди. Ўша даврда нидерланд олимлари Авраам Ортелий (1527— 1598) ва Г. Меркатор Харитаграфия ривожланишига катта ҳисса қўшганлар.

Илмфан ва техника ривожланиши билан хариталарга, уларнинг мазмуни ва аниқлик даражасига бўлган талаблар ҳам ортиб борди. ХВИИИ асрда Франсия Фанлар Академияси олимлари градусни аниқ ўлчаб, Ернинг шакли ва катталигини ҳамда Г меридиан ва параллел ёйларининг узунлигини аниқ ҳисоблаб чиқдилар. Ёйларнинг узунлиги голланд олими В. Снеллиус кашф қилган триангуляция усулида аниқланди. Натижада Ернинг шар шаклида эмас, балки айланма эллипсоидга яқин шаклда эканлиги маълум бўлди.

ХИХ аср охири — ХХ аср бошларида давр талаби топографик хариталарда релефнинг аниқ тасвирланишини тақозо этди. Натижада план олиш ишлари кипрегел ёрдамида бажарилиб, релеф эса горизонталлар ёрдамида тасвирланадиган бўлди. ХИХ асрнинг 1-ярмида фаннинг кўпгина сохаларида илмий ва амалий маълумотлар тўпланди. Уларни системага олиш ва атрофлича ўрганиш зарурати туғилди. Махсус иклим, тупроқ, геологик, иқтисодий ва бошқа хариталар тузила бошланди. ХХ аср бошларига келиб, йирик масштабли хариталар аэрофотосъёмка материаллари асосида яратиладиган бўлди. Сўнтти йилларда географик хариталарни тузишда космосдан туриб олинган суратлар кенг қўлланади.

Ўзбекистонда Харитаграфия ХХ аср бошларидан ривожланди. 1934-йилда Ўрта Осиё ва Қозоғистонда ягона бўлган Тошкент Харитаграфия фабрикаси ташкил этилди. Давлат муассасалари ва жамоат ташкилотларини мавзули, сиёсий-маъмурий, маълумотнома ва ўқув хариталари ва атласлари билан таъминлаш вазифаси ушбу фабрика зиммасига юкланди. Ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг барча худудлари учун топографик, обзортопографик ва обзор хариталар мавжуд. Улар турли мавзудаги харита ва атласларни тузишда асос бўлиб хизмат қилади. Хўжалик, таълим ва мамлакат мудофаасининг хариталарга бўлган эҳтиёжини тўла қондириш мақсадида мавзули ва комплекс харита олишнинг турли йўналишлари ривожланди, системали ёндошган ҳолда комплекс харита олиш консепсияси шаклланди. Шу мақсадда аэрокосмофотосёмка материалларидан унумли фойдаланиш йўлга қўйилди ва янги харитаграфик асарлар яратишда турли соҳа мутахассисларининг ҳамкорлигида катта илмиюслубий аҳамиятга молик тажриба тўпланди. 1997-йил 25 апрелда „Геодезия ва картография тўғрисида“ Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинди ва амалга киритилди.

Ўрта Осиё ва Ўзбекистонда Харитаграфиянинг ривожланиши ҳақида География мақоласининг Харитаграфия қисмига қаранг.[1]

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Эгамбердиев, Асомберди. „Харитаграфия“ ЎзМЕ. Х-ҳарфи[сайт ишламайди] Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Адабиёт

  • Берлянт А. М., Картография, М., 2002; Эгамбердиев А., Ўзбекистонда картографиянинг шаклланиши, ҳозирги ҳолати, муаммолари ва истиқболлари, Т., 2001.