Xarizma
Харизма (қадимги юнонча: χάρισμα [чарисма] — мурувват, илоҳий қобилият) — бирор шахснинг бошқаларга нисбатан алоҳида хусусиятларга эгалиги (донолиги, қаҳрамонлиги, авлиёлиги) ва шу хусусият ёрдамида халқни бошқаришга ҳақли эканлигини ифодалайдиган тушунча. Харизма тушунчасини илк бор италиялик руҳоний Авлиё Паул мўжизавий қобилиятга эга бўлган Исо пайғамбарга нисбатан ишлатган. Аммо харизмани илмий тушунча сифатида Макс Вебер чуқур тадқиқ қилиб, уни „Худо берган неъмат“ деб номлаган. Қадимги даврларда фақат илоҳий мазмунга эга бўлган тушунча вақт ўтиши билан олимлар томонидан реал ҳаётга татбиқ этила бориб, илоҳий қобилиятга эга бўлмаган, аммо алоҳида хусусиятларга, юксак фазилатларга эга бўлган етакчи тарихий шахсларга нисбатан ҳам ишлатила бошланган.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |