Харков университети (украинча: Харківський національний університет імені В. Н. Каразіна) Украинадаги қадимги университетлардан биридир. 1805-йил россиялик маърифатпарвар, олим В. Н. Каразин ташаббуси билан ташкил этилган. Физика, математика, биология, иқтисодиёт, геология, машинасозлик, география, приборсозлик, тарих, филология ва бошқа ихтисосликлар бўйича мутахассислар тайёрлайди. Кутубхонасида 3 миллиондан ортиқ асар сақланиб, университетда 8 мингга яқин талаба таълим олади.

Манбалар