Xarkov viloyati

Харков вилояти (украинча: Ха́рківська о́бласть) — Украина тар кибидаги вилоят. 1932-йил 27-февралда ташкил этилган. Майдони 31,4 минг км. Аҳолиси 2,9 млн. кишига яқин (2004), асосан, украинлар ва руслар. Шунингдек, яҳудий, белорус, татар ва молдаванлар ҳам яшайди. 1 км² га 94 киши тўғри келади. Шаҳар аҳолиси 73%. Муҳим шаҳарлари: Изюм, Лозовая, Балаклея, Купянск, Люботин, Волчанск, Мерефа, Чугуев, Готвалд. 25 маъмурий туманга бўлинган. 15 шаҳар, 62 шаҳарча бор. Маркази — Харков шаҳри.
Табиати
Харков вилояти Украинанинг шимоли-шарқий қисмида. Ер юзаси қия текислик бўлиб, дарё, жарликлар билан ўйилган. Шимоли-шарқий чеккаси кирдан иборат (бал. 236 м гача), жанубида эса Донецк кряжининг этаклари (баландлиги 230 м) жойлашган. Иклими мўътадил континентал. Январнинг ўртача темпатураси −7,2 дан −8,4° гача, июлники 20-21,4°. Йиллик ёғин 457-568 мм. Харков вилояти ҳудудида 200 га якин дарё, 5 сув омбори ва кўллар бор. Тупроқлари қоратупроқ, ўтлоқ ва ботқоқ тупроклар. Ҳудудининг 18% ўрмонзор (эман, жўка, заранг, қайрағоч, тоғтерак, ёввойи нок усади). Ҳайвонлардан елик, қобон, лос, бўри, тулки, қуён, бўрсиқ, сассиқкўзан; қушлардан бедана, бойқуш, каклик, лайлак яшайди.
Вилоятда 600 дан зиёд саноат корхонаси бор. 14,1 минг кичик корхона фаолият кўрсатади. Саноат ишлаб чиқаришда машинасозлик ва металлсозлик етакчилик қилади (вилоят саноат маҳсулоти ҳажмининг 33,5%), озиқ-овқат саноати (18,0%), электроэнергетика (22,2%), ёқилғи саноати (14,5%), қурилиш материаллари ишлаб чиқариш (3,1%) ва енгил саноат (0,9%).
Иқтисодиёти
Вилоят мамлакатнинг асосий машинасозлик марказидир. Бу ерда, таркиби 10 корхонадан иборат бўлган йирик тракторсозлик мажмуаси тузилган. Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги вилоят иктисодиётида етакчи ўринни эгаллайди. Харков вилоятида гидравлик, буғ ва газда ишлайдиган турбиналар, турбогенераторлар ишлаб чикарилади. Антонов Ан-72, Антонов Ан-140 русумли самолётлар халқаро авиасалонларида машҳур. Шунингдек, станоксозлик маҳсулотлари (йўнувчи ва агрегат станоклар) жаҳон бозорида юқори бахрланади.
Вилоятда Украина газининг 40% қазиб олинади. Харков вилояти ҳудудида баланс заҳираси 310 млрд. м3 бўлган 42 та газ ва газконденсат конлари мавжуд. Бир йилда 7 млрд. м3га яқин газ қазиб олинади. Марказлашган электр стяларининг умумий қуввати 3179 МВт.
Вилоятда гўшт саноатига транши 11 та ва сут саноатига қарашли 26 корхона; 11 қанд, 6 спирт ва ликёрарақ ишлаб чиқариш, 5 пивочилик, 59 нонбулка маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналари, 21 озиқ-овқат моллари, 9 университетортиш заводлари, 3 ёгмой тармоқ корхоналари ва бошқа ишлаб турибди.
Қишлоқ хўжалигида дон, қанд лавлаги, кунгабоқар, картошка, техника экинлари, экилади. Боғ, токзорлар бор. Сутгўшт чорвачилиги, паррандачилик, ривожланган. Украинадаги энг йирик „Слобожанка“ чўчқачилик мажмуйи (600 минг чўчқа) ишлаб турибди. Асосий транспорт тури — темир йўл (уз. 1520 км). Автомобил йўллари узунлиги 9,3 минг км.
Вилоятда 212 илмий тадқиқот муассасаси, 6 театр (шу жумладан, 3 академик театр), филармония, орган ва камера мусиқаси уйи, сирк, 32 музей (шу жумладан, тарих ва бадиий музейлар), кутубхоналар (шу жумладан, Давлат илмий кутубхонаси), 78 эстетик тарбия мактаби, 800 клуб ва маданият уйи, маданият ва истироҳат боғлари, ҳайвонот боғи бор. Маданият академияси, санъат институти, маданият, мусиқа, бадиий ўрта махсус билим юртлари фаолият кўрсатади. Вилоят ҳудудида 2250 дан зиёд тарихий ва маданият ёдгорлиги давлат муҳофазасига олинган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |