Xarsangtosh
Харсангтош — кўпинча оҳактош, доломит, қумтош, баъзан фанит каби тоғ жинсларининг ажратиб олинадиган нотўғри шаклли (кўндалангига 15—50 см) бўлаклари. Харсангтош тайёрлаш учун қисилишга мустаҳкамлик чегараси 100 Мн/м2 (1000 кгс/см, 2)гача бўлган тоғ жинсларидан фойдаланилади. Харсангтошлар пойдеворлар остига солишга, эҳромлар, ёрдамчи деворлар, канализация, каналлар, гидротехник иншоотлар ва бошқа қуришда ишлатилади. Илгариги вақтларда тегирмон тошлари сифатида кенг фойдаланилган. Харсангтош ўтмишда кўпинча очиқ усулда, кам ҳолларда ер остидан ажратиб олинган. Қадимда харсангтошдан кенг кўламда Хитой, Миср, Месопотамия, Юнонистон, Римда, ўрта асрларда ҳозирги Ўрта Осиё ҳудудида оддий усудда қазиб олинган. ХВИИИ асрдан харсангтош олишда бурғилаб портлатиш усулидан фойдаланила бошлади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |