Xartford
Хартфорд — АҚШнинг шимоли-шарқий қисмидаги шаҳар, Коннектикут дарёси бўйида. Коннектикут штатининг маъмурий маркази. Аҳолиси 121,5 минг киши (2001). Транспорт йўллари чорраҳаси. Янги Англиянинг йирик саноат, савдомолия ва маданий маркази. Йирик суғурта компанияларининг бошқармалари жойлашган. Авиация, станоксозлик, электротехника, радиоэлектроника, металлсозлик саноатлари ривожланган. Металлургия, полиграфия, озиқ-овқат, қоғоз саноати корхоналари мавжуд. Саноат жиҳозлари, қуроляроғ, мусиқа асбоблари ишлаб чиқарилади. университетлар, М. Твен музейи бор. Шаҳарга 1633-йилда асос солинган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |