Хартия (юнонча чартес — қоғоз, ёрлиқ) — 1) ўрта асрлардаги (шаҳарлар ва коммуналар хартияси, Эркинликнинг буюк хартияси ва бошқалар) ва янги замондаги (Буюк Британияда 1838-йилги Халқ хартияси, конституцион хартияси ва бошқалар) оммавийҳуқуқий ва сиёсий тусдаги ҳужжат. Халқаро ҳуқуқда одатда декларация сўзининг синоними сифатида қўлланиб, мажбурий кучга эга бўлмайди, халқаро актнинг умумий қоидалари ва мақсадини ифодалайди (масалан, Янги Европанинг Париж Хартияси); 2) эски қўлёзма.