Xartum
Хартум – Суданнинг пойтахти. Мамлакатнинг энг йирик шаҳри, савдо, молия, саноат ва маданият маркази. Кўк Нилнинг чап ва Оқ Нилнинг ўнг соҳилида, улар қўшилган ерда 380 м баландликда жойлашган. Аҳолиси 1 млн. киши (1998). Иқлими тропик, қуруқ ва иссиқ, январнинг ўртача температураси 23°, июлники 32°. Йиллик ёғин 160 мм. Транспорт йўллари чорраҳаси, дарё порти. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Хартумда хорижий ва давлат банклари, савдо фирмалари штабквартиралари жойлашган. Озиқ-овқат, пахта тозалаш, трикотаж, тўқимачилик, кўнтери, резинатехника, металлсозлик саноати корхоналари мавжуд. Ҳунармандчилик ривожланган. университет, Қоҳира университети филиали, театр ва музейлар бор.[1]
Шаҳарга 1822-йилда мисрликлар ҳарбий лагер сифатида асос солган, 1825-йилдан Судан пойтахти. 1898-йилда инглизлар босиб олган. 1956-йилдан мустакил Судан пойтахти. Меъморий ёдгорликларидан Республика саройи (1889), Жоме масжиди (1900) ва бошқа сақланган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Африка географияси ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |