Хашишиюн - Аламутдаги Исмоилийлар наша ўсимлиги гашишдан уйқу келтириш, жаннат боғлари, гўзалларни кўриш учун фойдаланаётганлари ҳақида миш-миш тарқалади. Шунинг учун уларни „гашиш кашандалари“ деб номлашган (арабчада хашишиюн). Бу сўз салибчилар томонидан „ассасин“ шаклида бузиб айтилган ҳамда франсуз ва италян тилига „қотил“ сифатида кириб келган. Салжуқийлар давлати учун Исмоилийликнинг ижтимоий аҳамияти ва хавфини англаган Низомулмулкнинг эътироф этишича, Исмоилийлар ва уларга содиқ кишиларга нисбатан жудаям қаттиқ жазо тириклайин ёндириб юбориш қўлланилган. Мусулмон руҳонийлари диндорлар синфини қизиқтиришга ҳаракат қилиб, суннийларни Исмоилийликка қарши нафратини кучайтиришга ҳаракат қилишган. Исмоилийлар қотилликни ўта махфий режалаштириб, сиёсий таъсири кучли бўлишини кўзда тутиб, ўлимни омма олдида уюштиришган. Бошқарувчилар фидо-қотилларни ҳунарманд, деҳқон, шаҳар камбағалларидан танлаб олишган.[1]

Манбалар

  1. ↑ Эрон тарихи (ўқув қўлланма). − Т.: 2016.