Xasmol
Хасмол (милкак, панариций) — қўл бармоғи тўқималарининг ўткир йирингли яллиғланиши. Кўпинча бармоқнинг охирги (тирноқ) фалангасидаги майда жароҳатга (ёриқ, тирналган, тикан, зирапча кирган, пичоқ кесган, санчилган) йиринглатувчи микроблар киришидан пайдо бўлади. Яллиғланиш юзада (терида, тирноқ яқинида) ва чуқур (тери остида) пайда, бўғимда, суякса бўлиши мумкин. Юза Х.да йиринг эпидермис остида йиғилади; атрофидаги тери қизаради, оғрийди (асосан, ачишиш сезилади). Пуфак астасекин катталашади, бунда йирингли яллиғланиш камданкам ҳолларда чуқурроқ жойлашган тўқималарга ўтади. Тирноқ яқинидаги Х.да йирингли пуфак тирноқ гардиши терисида ҳосил бўлади. Агар йиринг тирноқ илдизи остига ўца, тирноқ ости Х.и дейилади ва бу, одатда, тирноқ кўчиб тушгандан сўнг йўқолади. Чуқур Х., одатда, бармоқнинг кафт юзасида, аввалига тери остида пайдо бўлади. Бу юзадаги тери қалин бўлганидан унинг остида ҳосил бўладиган йиринг узоқ вақтгача ташкарига ёриб чиқа олмайди, натижада пайга, бўғимларга ва суякка ўтади, баъзан уларни бир вақтнинг ўзида шикастлантиради. Бунда кучли оғриқ пайдо бўлади, касалланган бармоқ безиллаб туради. Бармоқни қимирлатганда, уни букиб ёзганда оғриқнинг кучайиши Х.нинг пай ёки бўғимга ўтганлигини билдиради. Х.нинг ҳар қандай шакли ва айниқса, чуқур Х. нохуш оқибатларга олиб келиши мумкин. Х.нинг олдини олишда бармокларни шикастланишдан асраш, қўлни тоза тутиш, тирноқ олшпда эҳтиёт бўлиш зарур. Бармоқ териси салгина шикастланганида уни тоза сув билан ювиб, ёд, спирт суртиш ва ўша жойни стерил бинт билан боғлаш лозим. Х.ни ўз билгича даволаш ярамайди. Давоси: консерватив муолажалар (УВCҲ, ултратовуш, кварс) ўтказилади, агар улар наф бермаса жарроҳлик усули қўлланади.[1]
| Хасмол | |
|---|---|
| КХК-10 | Л03.0 |
| КХК-9 | 681.01 |
| МедлинеПлус | 001444 |
Этиологияси ва патогенези
Касаллик қўзғатувчиси кўпроқ стафилококклар (77-80 фоиз ҳолларда), камроқ аралаш инфексиядир. Кўп ҳолларда касаллик майда шикастлардан (нина учи кириб кетиши, шилиниш), ёт жисмларнинг кириб қолиши (ойнанинг майда зарралари, зирапчалар) дан, баъзан эса маникюрдан сўнг бошланади. Яллиғланишнинг авж олиши кўп жиҳатдан бармоқларнинг анатомик тузилмаси хусусиятларига боғлиқдир. Кафт томонда теридан пай қинларига, суяк фалангаларига ва панжа ўзаги суякларига йўналишда фиброз толалар перпендикуляр ҳолда ўтади. Бу толалар тўқималарнинг маълум қаттиқлашувини ва бармоқларнинг кафт юзасидаги териси ҳаракатнинг чекланишини вужудга келтиради. Яллиғланиш кучайган сари шиш катталашиб боради, йиринг ташқарига ёриб чиқа олмайди, шу туфайли у чуқуроққа кира бошлайди. Кафтда тегишли фассиялар ва пайлар ўртасида жойлашган чуқур ва юза фассия бўшлиқлари йирингли жараённинг бундан кейин қандай тарқалишини белгилайди. Шунингдек, инфексия пай ва синовиал қинлари бўйлаб ҳам тарқалади; бу қинлар ИИ, ИИИ ва ИВ бармоқларда бирбиридан ҳоли жойлашади, И ва В бармоқларда эса улар билак суяги ва тирсак синовиал халталари орқали бирикади. Иккала халта билак канали соҳасидаги кафт чуқурлигида кўпинча бир-бирига тегиб туради, мана шунинг учун ҳам яллиғланиш бир бўшлиқдан иккинчисига ўтиши мумкин. Шунингдек, йирингли жараённинг билакка ўтиш хавфи ҳам бор Таснифи. Таснифлаш одатда анатомик принсип асосида амалга оширилади.
Хасмолларнинг қуйидаги турлари тафовут қилинади :
1) тери хасмоли — юзаки лимфатик эризипелоид;
2) тери ости хасмоли — дистал фалангада ўрта ва асосий фалангада бармоқлар орқа сатҳида;
3) пай қини хасмоли — тарқалган чегараланган;
4) суяк хасмоли — ўткир сурункали;
5) бўғим хасмоли — бўғим-суяк бўғим;
6) тирноқ хасмоли — тирноқ ости хасмоли тирноқ ёни хасмоли — паронихия;
7) пандактилит — қуруқ некроз тури ҳўл некроз тури аралаш тури.
ТЕРИ ХАСМОЛИ
Тери хасмоли майда жароҳатлар натижасида келиб чиқади. Яллиғланиш жараёни эпидермис қавати остида, кафт юзасида ва орқа томонида кечади. Патологик-анатомик манзараси. Дастлаб терининг эпидерма қавати остида йирингли сарғиш пуфакча пайдо бўлади. Йирингли экссудат эпидермисни аста-секин қатламлаб кўчира бошлайди. Маҳаллий гиперемия ва
лимфангитнинг пайдо бўлгани аниқланади.
Клиник манзараси
Яллиғланиш бир фаланга доирасида чекланади. Дастлаб шиш пайдо бўлади, тери қизариб кетади. Бир-икки кундан сўнг эса йирингли пуфакча катталашади. Яллиғланишда нисбатан умумий
реаксия сезилмайди.
Давоси
Тери хасмоли жарроҳлик йўли билан даволанади. Кўчиб туша бошлаган эпидермис қатламлари стерил қайчи билан кесиб ташланади. Кўпинча тери ости қатламига очилган тешик ярага синтомицин эмулсиясидан боғлов қўлланади. Бармоқни иммобилизация қилиш зарур. Жараённинг дастлабки босқичида бармоқни иссиқ сувга тиқиб туриш йўли билан (бир кеча-кундузда 4-6 марта) тўхтатиш мумкин.
Тери ости хасмоли
Бунда яллиғланиш жараёни тери ости қатламида ривожланади, кўпроқ у фаланганинг кафт томонида жойлашган бўлади. Тери ости хасмоли нисбатан кўпроқ учраб туради ва панжанинг барча йирингли касалликларининг 45-50 фоизини ташкил этади.
Патологик-анатомик манзараси
Шиш бармоқнинг орқа юзасида, тўқималар зичлиги кам бўлган жойда ривожланади. Ёғ қаватининг некрозланиши ва йирингли емирилиши тезлик билан бошланади.
Клиник манзараси
Қон айланишининг дарҳол бузилиши натижасида ўқтин-ўқтин қаттиқ оғриқ туради. Оғриқ туфайли уйқусизлик келиб чиқади, иштаҳа бўғилади. Бармоқ шишади, тери керикади. Яллиғланиш марказида оғриқ бирданига зўраяди. Жараён чуқурроққа тарқалгани сабабли флюктуация бўлмайди, шишда тери таранглашгани кузатилади. Интоксикация белгилари бемоминг ўзини ёмон ҳис қилиши, ҳароратнинг кўтарилиши (37,5-38°C), кўпроқ эт увишиши каби жараёнларда кузатилади.
Давоси
Дастлабки босқичда иссиқ ванначалар, спиртли компресслар қўлланади. Жгут билан боғланган венага антибиотиклар юборилади. Тери ости хасмолини даволашнинг асосий методи
касалликни тезроқ жарроҳлик йўли биланъдаволашдир, уни яллиғланиш жараёни авж олаётган пайтда беморнинг биринчи уйқусиз тунидан кечиктирмай амалга ошириш тавсия этилади. Операция новокаиннинг 1-2 фоизли эритмаси билан маҳаллий анестезия остида, ОберстЛукашевич методи бўйича амалга оширилади. Бунда венага юбориладиган ёки ингаляцион қисқа муддатли наркоздан ҳам фойдаланилади. Кесма етарлича кенг бўлиши, лекин у бармоқлар ва панжа функсиясига зарар етказмайдиган боииши керак . Некротик тўқималар олиб ташланади. Инфилтрат босқичида ҳам инсизия тавсия этилади, бу тўқималар зўриқишини камайтиради ва некроз пайдо бўлишининг олдини олади. Кесиш ён ва кафт (воляр) чегарасида (Клапп усули) ёки бармоқнинг орқа (дорзал) юзасида амалга оширилади. Кесма аввал бир томондан ўтказилади, кейин пинсет яра орқали бармоқнинг карама-қарши томонига ўтказилиб,
контрапертура қилинади ва у орқали резина тасма ўтказилади. Охирги фаланга соҳасида овал ва ярим овал шаклидаги кесма қўлланади; бундай кесмалар ёрдамида некротик йирингли ўчоқни яхшироқ аниқлаш, кесиб ташлаш ва дренаж қилиш мумкин. Кейинги йилларда некроз ўчоғи кесиб ташланиб, яра антибиотиклар билан тозалангандан сўнг, тузалиш
муддатини икки баравар қисқартирадиган зич чок (В.И.Стручков) солиш усулидан фойдаланиш йўлга қўйилмоқда. Операциядан кейинги даврда антисептик эритмали ванначалар,
антибиотикларни маҳаллий юбориш, УЙУCҲ, УФО, даволаш гимнастикаси қўлланади. Ярадан йиринг суюқлиги оқиб чиқиши тўхтамагунча дренаж қилиш давом эттирилади.
Пай хасмоли (Пай қини хасмоли, тендовагинит)
Пай қинининг ҳамда пай синовиал пардасининг яллиғланиши панжанинг энг оғир йирингли касалликларидан бири ҳисобланади. Йирингли жараён одатда иккиламчи ҳол сифатида пайдо бўлади. Бунга тери ости, бўғим ёки суяк хасмолларидан, айниқса, ўз вақтида жарроҳлик йўли билан даво қилинмаган ҳолларда ўтган инфексия сабаб бўлади.
Патологик-анатомик манзараси
Пай қинида ва синовиал пардасида сероз яллиғланиш авж олади. Экссудат тезда серозфибриноз, кейин эса йиринг тусини олади. Тўқималарнинг шишиши ривожланади. Пайда қон айланишининг
бузилиши юз беради, пай некрозга учраб, емирилади. И бармоқ пай қинининг шикастланиши В бармоқ пай қинига ўтиши мумкин (панжанинг У-симон флегмонаси), И ва В бармоқларнинг йирингли тендовагнитлари кафтнинг билак ва тирсак синовиал қинлари воситасида Парон-Пирогов бўшлиғи орқали ўтиб, билак флегмонасини юзага келтиради. Парон-Пирогов бўшлиғи
билакнинг чуқур қатламларидажойлашган бўлиб, орқа томондан квадрат пронатор, билак суяклари ва чуқур кафт фассияси билан, олд томондан эса бармоқларнинг чуқур букув мушак пайлари ва бош бармоқнинг узоқ букув пайлари билан чегараланган.
Клиник манзараси
Пайда қаттиқ оғриқ пайдо бўлади. Бармоқларнинг шишгани маълум бўлади, бемор уларни ярим букиб олади. Бармоқни тўғрилашга ҳаракат қилинса оғриқнинг бирданига кучайиб кетиши
кузатилади, бу эса унинг характерли сиптомидир. Бармоқларнинг йирингли тендовагинити умумий бузилишлар — бош оғриши, дармонсизлик, юқори ҳарорат билан бирга кечади. Айниқса, И ва В бармоқларнинг йирингли тендовагинитлари хавфлидир.
Давоси
Касалликнинг дастлабки соатларидаёқ пай қинини пунксия қилиб, экссудатни чиқариб юбориш ва ўз навбатида антибиотикларни юбориш тавсия этилади. Пай қинига 1-2 мл суюқликдан ортиқ сиғмайди, шунинг учун антибиотиклар юқори консентрацияда юборилади. Жгутдан фойдаланиб антибиотикларни венага юбориш афзал ва бунда қўл иммобилизация қилинади.
Агар консерватив даво фойда бермаса, жарроҳлик йўли билан даволаш тавсия этилади. Яллиғланиш ўчоғини ёриш асосий фаланганинг олдинги ён юзаси бўйлаб параллел кесмалар қилиш, айни пайтда, ноаниқ(ёпиқ) қинни очиш учун кафтда қўшимча кесмалар ўтказиш орқали амалга оширилади. Яралар резина чиқарувчилар билан дренаж қилинади, бунда пай тутқичига зарар етказмаслик учун резиналар пай остидан ўтказилади. Агар зарурият туғилса, билакда қўшимча кесмалар қилинади. Ҳозирги пайтда йирингли тендовагинит операция қилинганда
кўпроқ зич чок солиш қўлланилмоқда.
Суяк хасмоли
Суяк хасмоли фаланга остеомиелити турларидан биридир. Инфексия одатда, тери ости хасмоли нотўғри ёки бошқа бир хасмол ўз вақтида даволанмаганлиги натижасида фалангани ишдан чиқаради.
Патологик-анатомик манзараси
Дастлабки босқичда суяк тўқимасининг майда инфилтрация ўчоғи кузатилади. Кейинчалик йирингли имбибиция, остеопороз ўчоқлари ривожланади, оқма яралар орқали чиқиб турувчи суяк секвестрлари пайдо бўлади. Грануляцион тўқималарнинг интенсив тараққий этиши, вақти келиб эса бармоқнинг деформацияланиши
аниқланади. Суяк хасмоли субтотал ва тотал суяк диструксиясини келтириб чиқаради.
Клиник манзараси
Суяк хасмоли кўпроқ охирги фалангани шикастлантиради. Бармоқ ўқтин-ўқтин тутадиган қаттиқ оғриқ, тирноқ фалангасининг урчиқсимон қалинлашуви билан характерланади. Кўпинча
касалликнинг иккинчи ҳафтаси охирига бориб, йирингли тешик яралар пайдо бўлади. Суяк хасмоли одатда тери ости, бўғим хасмолининг асорати сифатида намоён бўлади. Жараён бир неча ҳафталарга, ҳатто ойларга чўзилиши мумкин. Ўзига хос қўзиқоринга ўхшаш грануляция ривожланиб, ярадан майда суяк бўлакчалари чиқиб туриши билан бирга кечади.
Рентгенограммаларда остеопороз, деструксия ва фалангалар секвестрацияси кузатилади.
Давоси
Илк босқичларда антибиотикларни, жгут ёрдамида вена ва артерия томирларига юбориш тавсия этилади. Агар қисқа муддатли консерватив терапия ёрдам бермаса, жарроҳлик йўли билан даволаш тавсия этилади. Охирги фаланга соҳасидаги йиринг ўчоғи ярим овал шаклида кесиб очилади. Агар ўрта ва асосий фалангада жараён бўлса некрсекрествектомия икки ён томондан кесма қилиниб бажарилади. Некротик клетчатка таг-томири билан кесилиб олиб ташланади, яра дренаж қилинади. Йирик секвестрлар мавжуд бўлган ҳолларда ҳалок бўлган суяк парчаларини олиб ташлаш тавсия этилади. Бирламчи зич чок солиш ҳам мумкин.
Бўғим хасмоли
Кўпинча тери ости ва суяк хасмоли туфайли йирингли жараённинг тарқалиши оқибати сифатида пайдо бўлади. Шунингдек, микроорганизмлар бўғимга ёрилган яралар ва очиқ шикастлар орқали ҳам ўтади. Фалангалараро ёки панжа-фаланга бўғимларининг йирингли яллиғланиши кузатилади.
Патологик-анатомик манзараси
Дастлабки босқичда бўғим бўшлиғида бир неча кун давомида йирингга айланадиган сероз экссудат пайдо бўлади. Тоғайсимон бўғим сатҳи емирилишга учрайди ва
жараён суяк тўқимасига ўтади. Айни пайтда бўғим халтаси ва бойлам аппаратига путур етади. Аста-секин анкилоз, патологик суяк чиқишлар ривожланади.
Клиник манзараси
Қаттиқ оғриқ туради, бармоқ букилганда у янада кучаяди. Шиш бармоқнинг тўғриланган сатҳи билан чекланади, бўғим дуксимон шаклни олади. Вақт ўтиши билан патологик ён
ҳаракатлар пайдо бўлади ва крепитация аниқланади. Патологик суяк чиқишлар бошланади, ора-сира тешик яралар юзага келади. Рентгенограммаларда бўғим контурларининг деструксияси кўзга ташланади.
Давоси
Бўғимни пунксия қилиш ва унга антибиотиклар юбориш муҳим аҳамиятга эга. Пухта иммолизация қилиш зарур. Бўғимда йиринг бўлса, артротомия қилинади, бўғим икки параллел кесмалар билан очилади ва антибиоктиклар билан тозаланади. Ярага резина тасма киритилади. Анча кейинги даврда бўғим сатҳида резексияси амалга оширилади. Аҳён-аҳёнда бармоқни ампутация қилишга тўғри келиши ҳам мумкин.
Тирноқ ости хасмоли
Тирноқ остидаги йиринглаш тирноқ остига ёт жисм (зирапча) кириб қолиши, жароҳатни ковлаш, шунингдек, тирноқ ости қаватининг йиринглаши натижасида авж олади.
Патологик-анатомик манзараси
Тирноқ остида сероз экссудат ривожланади ва у кўп ўтмай йирингга айланади. Тирноқ қатламланиб кўчади. Йиринг ташқарига ёриб чиққанда тирноқ остида тешик яра пайдо бўлади,
грануляциянинг жадал авж олаётгани кузатилади.
Клиник манзараси
Касаллик дам-бадам бўладиган кучли оғриқ билан кечади, тирноқ остида йиринг йиғилганлиги яққол кўриниб туради. Тирноқ устидан босилганда бирдан оғриқ туради.
Давоси
Тирноқ ости хасмолининг давоси фақат жарроҳлик йўли билан тузатишдир. Баъзан яллиғланиш жараёнини тўхтатиш учун зирапчани чиқариб юборишнинг ўзи кифоя қилади. Зирапчани суғуриб олиб ташлаш учун тирноқ чети понасимон қилиб кесилади. Йиринг унча кўп йиғилмаган бўлса, зирапча скалпел ёки перфоратор билан тирноқни трепанация қилиш
йўли орқали олиб ташланади. Оғирроқ ҳолларда тирноқ бутунлай куйганда тагидан ярим овал шаклида кесилиб, тирноқ ёнидаги этдан ажратилади, тирноқ Пеан қисқичи билан ушлаб турилиб, айланма ҳаракат билан олиб ташланади Очилган тирноқ остига суртма дорили боғлов қўйилади.
Тирноқ ёни хасмоли
Тирноқ ёни хасмолида йиринг тирноқ атрофидаги (ёки унинг томонларидан бирида) юмшоқ тўқималарда йиғилганда кузатилади. Жарроҳлик йўли билан даво қилинади. Одатда, тирноқ ёнини кесиш билан чекланилади, камдан-кам ҳолларда тирноқни қисман олиб ташлашга тўғри келади[3].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Хасмол“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Х-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
- ↑ Эргашев У.Й.. Хирургик касалликлар ТошТА 2020.
- ↑ Орипов О.. Умумий хирургия Янги аср авлоди 2008.