Хатанга
Тавсиф
Узунлиги 227
Майдони 364 000 км²
Жойлашуви
Давлат Россия

Хатанга, Ляма — Россия Федерацияси Красноярск ўлкасидаги даре. Хета ва Котуй дарёларининг қўшилишидан ҳосил бўлган. Лаптевлар денгизидаги Хатанга қўлтиғига қуйилади. Узунлиги 227 км, ҳавзасининг майдони 364 минг км². Путорана тоғлари орасидан, канён ҳосил қилиб тошлоқ тор ўзанда, этак қисмида Шимолий Сибир пасттекислигида кенг водий бўйлаб қумлоқ ўзанда оқади. Хатанга асосан, қор ва ёмғир сувларидан тўйинади. Ўртача сув сарфи 3320 м³/сек. Сент. охири — октабр бошларида музлаб, июнда муздан бўшайди. Асосий ирмоқлари: Попигай, Хета. Балиқ тури (муксун, нелма ва бошқалар) кўп. Кема қатнайди. Хатанга бўйида Хатанга пристани жойлашган.