Xatm al-avliyo
Бу мақолада бир қанча муаммолар мавжуд. Илтимос, уларни тузатиб ёрдам қилинг ёки шу муаммоларни мунозара саҳифасида муҳокама қилинг.
|
ХАТМ АЛ-АВЛИЁ (араб. & — авлиёлар муҳри) - лугъавий маъносига коъра, валийликнинг ниҳояси — юксак даражаси. „Хатм“ лугъатда „муҳр“, „якун топиш“ каби маъноларни билдиради. Хатм ал-авлиё атамаси биринчи бор Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Али Ҳаким Термизийнинг „Хатм ал-авлиё“ асарида учрайди. Баъзи тадқиқотчилар фикрича, хатм ал-авлиё масаласининг кенг тарқалиб, жуда тортишувли масалага айланганидан, аслида номи „Сийрат ал-авлиё“ боълган китоб „Хатм ал-авлиё“ номи билан аталиб қолган. Чунки Термизийнинг оъзи бир оъринда „Сийрат ал- авлиё“ китобини зикр қилади. Термизийнинг шу номли асарида валийликка ҳақли шахс жавоб бериши лозим боълган саволлар ичида хатм ал-авлиё ҳақида ҳам савол қоъйилган. Термизийнинг бу асарида хатм ал-авлиё шахс сифатида гавдалантирилмаган ва назарий тушунча маъносида тилга олинган. Шу маънода „хатм ал-авлиё“ — „соънгги валий“ эмас, балки тасаввуфдаги қутбга тенг келади. Термизийнинг бошқа асарларида бу умматнинг бошқа умматлардан яқийний билим жиҳатдан афзаллиги борасидаги ривоятлар маъносига ҳам мувофиқдир. Термизийнинг оъзи ҳам келтирилган асари ва бошқа асарларида очиқ-ойдин валоят ва нубувват тенг эмаслигини айтиб, бундай дейишдан Аллоҳдан паноҳ тилаган ҳамда ҳеч кимга бундай дейиш жойиз боълмаслигини келтирган. Бу масала ҳақида Баҳоуддин Нақшбанддан соъралганида, нубувватдан афзал — яна анбиёнинг валоятидир, яъни пайгъамбарларга хос валоятдир, деб жавоб берган. Абу Абдураҳмон Суламий ҳам Термизийнинг ушбу масаладаги тутумини шундай шарҳлайди. Ибн Арабий хатм ал-авлиё масаласини икки хил тупгунади: биринчиси, оммаввий — умумий хатм ал-валоят — бу ундан соънг валоят боълмайдиган шахсдир. Кейингиси хос хатм ал-валоят — у араб киши боълиб, жами муҳаммадий валийлар илмини жамлаган. Хатм ал-авлиё — қалби Муҳаммад (а.с.)га тобе боълган муфарридлардандир. Бошқа асарида Ибн Арабий у араблардан эмас, ажамлардан боълишини таъкидлайди. У соъзидан рози, ишидан миннатдор боълинувчи киши. Соънг унга ишоратан ва исми ва насабига оид рамзий шакллар келтирилади. Қуръоннинг баъзи сураларида (14 суранинг 29 оятида) ва баъзи хабарларда унинг зикри неча марта ва қандай келганлигини айтади. Аммо оят ва ҳадислар айнан келтирилмайди, балки сураларнинг номлари берилиб, унда хатм ал-авлиёнинг қайси жиҳатлари зикр қилинганлиги айтилади, яна турлича геометрик-рамзий Тосаввуф атамалари шакллари келтирилади. Ибн Арабийда нубувват ва валоят орасидаги богълиқликлар „Бу умматнинг уламолари Бани Исроилнинг набийлари кабидир“, „Уламолар анбиёларнинг меросхоърларидир“ ривоятларига ҳам богълаб тушгунтирилади. Бунда эса Ибн Арабий коъпинча, валоятдаги меросхоърлик масаласини келтирар экан, мусавий, исавий, нуҳий в а бошқа тур ворисликларни санайди (бунда у ривоятлардаги „анбиёлар“ соъзига диққатни қаратади) ва муҳаммадий ворисликни улардан ажратади. Аслида эса Суютийнинг „ал-Ҳовий фи-л-фатово“ асаридаги „ал-Хабар ад-далл ала вужуд ал-қутб ва-л-автод ва-н-нужабо ва-л-абдол“ (Қутб, автод, нажиб ва абдолларнинг мавжудлигига далолат қилувчи хабар) бобида Муҳаммад (а.с.), тобеий ва табаа тобеийлардан келтирган тегишли ривоятлар бу масаланинг концепциясини тушунишга ёрдам беради. Уларда бу умматда баъзи пайгъамбарлар қалбларига монанд кишилар боълиши ҳақидаги ривоятлар келтирилади. Унда м уҳам м ади й ворислик ҳақида гап боълмаса-да, Ибн Арабийга коъра, ан а оъша ворисликка эга шахс хатм ал-авлиёдир. Бу Термизийда, юқорида келтирилганидек, Муҳаммад (а.с.)га соф тарзда эргашиш жумласи билан ифодаланган маъно боълиши мумкин. Хатм ал-авлиё юксак мақом билан биргаликда айни вақтда валоят уйининг қоъриқчиси каби масъулият маъносидаги жиҳати ҳам бор. Ибн Арабий бошқа оъринларда хатм а л - авлиёни 1198/595 йилда Фас шаҳрида коърганлигини ҳ а м айтади. Бошқа оъринда эса, у ҳақда „У бизнинг замонимизда тугъилди. Уни коърдим. У билан боълдим. Ундаги хатмийлик аломатини коърдим“ каби соъзларни айтади. Б аъ зи да тадқиқотчилар бу ва шунга оъхшаш бошқа воқеаларда И б п Арабий учинчи ёки гъайбий шахс сифатида оъзини назарда тутган боълиши мумкинлигини ҳам айтишади. Бир ривоятга коъра, Ибн Арабий умри охирида бу соъзидан қайтган. Умуман олганда, хатм ал-авлиё масаласини тоълароқ тушуниш учун
[9] [10] [11] [12] [13][14] [15] [16] [17] [18] [19] [20]
Манбалар
- ↑ Хужвирий. Кашф ал-маҳжуб. — Миср, 1974.
- ↑ Анқо мугъриб фи хатм ал-авлиё ва шамс ал-магъриб. — Байрут, 2009;
- ↑ Т.Н; Муҳйиддин ибн Арабий. Ал�Футуҳот ал-Маккийя. — Миср, 1911;
- ↑ Муҳаммад Абдурауф Мановий. ат�Таориф. — Байрут-Дамашқ, 1990;
- ↑ Девон Ибн Арабий. — Байрут, 1996;
- ↑ Абдураззоқ Кошоний. Истилоҳат ас-суфийя. — Қоҳира, 1992; Абдулкарим Жилий. ал�Исфар ан рисалат ал-анвар. — Байрут, 2004;
- ↑ Салоҳиддин Софадий. Вафий би-л-вафаят. — Қоҳира, 2000;
- ↑ Жалолиддин Суютий. ал-Ҳовий фи-л-фатово. Т.2.- Байрут, 1982;
- ↑ Аҳмад Кумушхонавий Нақшбандий. Жомиъ ал-усул фи-л-авлиё ва анвоиҳим. — Миср, 1880;
- ↑ Муҳаммад Содиқ М.Ю. Тасаввуф ҳақида тасаввур. — Тошкент, 2004;
- ↑ Али (Мишел) Чадкиэвич. ал-Валая ва-н-нубувва инда аш-шайх ал-акбар Муҳйидцин ибн Арабий.- Марокаш, 1999; 5аНН ф й . Нак1Ш Т1гпгп21 уэ (азаууиГ ап1ау151. 1п5ап уау1п1ап. — 1$ипи1,2008;
- ↑ Баҳоуддин Нақшбанд Бухорий (нашрга тайёрловчи ва изохдар муаллифи Ёълдош Эшбек). — Қарши, 2010.
- ↑ Ҳаким Термизий. Наводир ал-усул. — Байрут, 2010; Хдким Термизий.
- ↑ Хатм ал-авлиё. — Байрут, 1965
- ↑ Калободий, Абу Бакр. ат-Таарруф ли-мазҳаб аҳл ат-тасаввуф. — Қоҳира, 1994;
- ↑ Абу Наср Саррож Тусий. ал Лума*. — Қоҳира, 1960;
- ↑ Ҳужвирий. Кашф ал-маҳжуб. — Миср, 1974. Т.Н .;
- ↑ Шиҳобуддин Суҳравардий. Авориф ал-маориф. — Байрут, 1992; Лисониддин
- ↑ Хатиб. Равзат ат-таъриф би-л-ҳубб аш-шариф. — Қоҳира, 1966; Муҳаммад
- ↑ Анвар Бадахшоний. Акидатут-Таҳовия шарҳинингталхиси.-Тошкент, 2014.