Xatshepsut
Хацҳепсут (айнан — иззат-икром қилинадиганларнинг биринчиси) — Миср маликаси (милоддан аввал 1525-1503). Фиръавн Тутмос ИИ (мил. ав. 1525 — тахминан 1523) нинг тахтдоши, тутинган синглиси ва хотини; сўнгра Тутмос ИИИ (милоддан аввал 1525—1473, Хнинг ўгай ўғли)нинг тахтдоши. Амалда уларни ҳокимиятдан четлатиб, ўзини расман фиръавн деб эълон қилган (рассомлар Х.ни соқолли этиб тасвирлаганлар). Хацҳепсут, асосан, Амон маъбуди коҳинларига таянган. Унинг даврида Миср Фаластин ва Суриядаги мулкларидан ажралган, Пунтга савдо экспедицияси уюштирилган; ибодатхоналар қурилиши авжга чиққан. Хацҳепсут вафотидан сўнг Тутмос ИИИ у ҳақидаги хотираларни йўқотиш мақсадида барча жойлардан унинг исми ва тасвирини ўчириб ташлашни буюрган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |