Xattotlik
Ушбу саҳифани каллиграфия билан бирлаштириш таклиф этилади. (мунозара) |
Хаттотлик (арабча — ҳуснихат ёзувчи), каллиграфия — ёзув (хат) санъати, китоб кўчириш ҳамда меъморий иншоотлар, бадиий буюмларнинг китобаларини яратиш касби. Ёзувнинг пайдо бўлиши натижасида юзага келди. Айниқса, араб ёзувининг кенг тарқалиши туфайли хаттотликнинг ривожланиши жадаллашди. Шарқда, жумладан, Ўрта Осиёда китоб босиш вужудга келгунига қадар қўлёзма китоб тайёрлаш, уларнинг нусхаларини кўпайтириш (матн кўчириш) билан хаттотлар шуғулланган (қаранг: Китобат санъати). Хаттотлар саройларда, айрим амалдорлар ҳузурида гуруҳ бўлиб ишлаган. Жумладан, темурий шаҳзода Бойсунғур Мирзо (1397—1433) Ҳиротда ташкил қилган кутубхонада мусаввир, наққош ва бошқа усталар билан бир қаторда 40 дан ортиқ хаттотлар қўлёзма китоблар тайёрлаш, яроқсиз ҳолга келганларини таъмирлаш билан машғул бўлган. Хаттотлик санъатига бағишланган кўплаб рисолалар 10 хил асосий хат услублари (насх, куфий, мухаккак, настаълик, сулс, тавқе, таълиқ, девоний, рико, рикъий) мавжудлиги ҳақида дарак беради.
Ўрта Осиёда араб ёзувлари тарқалгунига қадар турли ёзув усуллари бўлган [мас, суғдий, урхуненисей (қадимги туркий хоқон ёзувлар) ва бошқа. Қад. ёзувлардан бўлган куфий ёзуви кўпгина меъморий ва бошқа ёдгорлик обидаларининг безагида, сақланиб қолган. Жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари диний идорасида сақланаётган Усмон Қуръони ҳам ана шу куфий (қад. ҳижоз адабий ёзуви)да кўчирилган. Қуръон кўчиришда насх, буйруқ ва фармонлар ёзишда тавқе, мактублар битишда риқо ишлатилган. Булардан ташқари тумор, ғубор, шажарий, туғро ва бошқа ёзув усуллари ҳам бўлган. ХВ асрдан китоб кўчириш (форс, эски ўзбек тиллари)да настаълиқ хати раем бўлган. Хаттотлик Марказий Осиёда Темурийлар, Шайбонийлар ва сўнгги сулолалар (аштархонийлар, манғитлар) даврида юксак даражада тараққий этган. Амир Темур даврида Мавлоно Шамсуддин Мунший, сангтарош ва хаттот Олтун жуда машҳур бўлган. Алишер Навоийнинг шахсий кутубхонасида 11 та йирик санъаткорлар (Султонали Машҳадий, Абдулжамил Котиб, Дарвеш Муҳаммад Тоқий ва бошқалар) Хаттотликда самарали ижод қилган. „Хаттотлар султони“ Султонали Машҳадий, Мир Али Табризий ва бошқа настаълиқ хатини санъат даражасига кўтарган. Темурий шаҳзодалар (Иброҳим бин Шоҳруҳ, Бойсунғур Мирзо, Бадиуззамон Мирзо ва бошқалар) ҳам Х.ка ҳомийлик қилиш билан бирга ўзлари бу санъат тури билан шуғулланган; Заҳириддин Муҳаммад Бобур эса янги хат ва алифбо „Хамму Бобурий“ ихтирочисидир. Китобат санъати билан бир қаторда биноларнинг китобалари, қабртошлардаги битиклар ва буюмларда хаттотлик кенг қўлланган. Шайбонийлардан Муҳаммад Шайбонийхон ва Убайдуллахон хаттотлик билан шахсан шуғулланган ва насх хатида юксак маҳорат билан ёзган. ХВИ аср Мовароуннахр хаттотлик мактабини юзага келишида Мир Али Ҳиравийннш ҳаёти ва ижоди алоҳида ўрин тутади. Босмахона пайдо бўлгунига қадар котиб, хаттотлар меҳнати китоб тайёрлашда муҳим ўрин тутган. Бу борада Бойсунғур Мирзо, Алишер Навоий, Муҳаммад Раҳимхон ИИ (Феруз) ва бошқаларнинг фаолиятлари диққатга сазовор. ХХ асрда йирик кутубхоналарда хаттотлар қўлёзма китоблар нусхасини кўпайтириш билан шугулландилар. Мас, Навоий кутубхонаси (Ўзбекистон миллий кутубхонаси)да бир гуруҳ хаттотлар ишлаган. 1943-йилда Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институти ташкил топгач, малакали хаттотлар (Ибодулла Одилов, Абдуқодир Муродов, Абдулла Носиров, Усмон Каримов ва бошқалар) шу ерга тўпланди: улар кўҳна қўлёзмаларни тиклаш, кўчириш, тавсиф варақалари тузиш билан шуғуллана бошладилар. ХХ аср 80-йилларига келиб китобат санъати бир гуруҳ кишилар томонидан қайта тикланди. Бунда Ҳабибулла Солиҳ, Абдулла Мирсоатов, Тўхтамурод Зуфаров, Алишер Шомуҳаммедов ва бошқа нинг хизматлари катта. Жумладан, Ҳабибулла Солиҳ Мушафи Усмон Қуръонининг асл нусхасидан пергаментга 3 марта нусха кўчириб тайёрлаган (бир нусхаси Малайзиянинг КуалаЛумпур шаҳрида; пергаментга кўчириб тайёрлаган яна бир нусхаси Тошкент ислом университетида), Катта Лангар Қуръонидан (Санкт-Петербург ва Ўзбекистондаги нусхалари асосида) терига кўчириб нусха тайёрламоқда. Ҳабибулла Солиҳ 1998-йилда Истанбулда ўтказилган Халқаро хаттотлар беллашувида „Девоний“ хат услуби бўйича кучли ўнликдан ўрин олди; 1999-йилда Х.да янги тарз (нақшин безак ёзувининг алифбосини кашф килиб бу соҳада янгилик) яратгани учун Лоҳурдаги Халқаро хаттотлар беллашувида „Парвин рақам“ („Шарқ юлдузи“) унвонига сазовор бўлди. Абдулазиз Мансуров, Ислом Маматов, Салимжон Бадалбоев, Ғафуржон Ҳақбердиев ва бошқа бугунги кундаги энг машҳур хаттотлардир. Хаттотлик ҳозирги кунда Тошкент шарқшунослик институти, Тошкент ислом университети, Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида ўргатилади.
Адабиёт
- Муродов А., Ўрта Осиё хаттотлик санъати тарихидан, Т., 1971.
Абдумажид Мадраимов.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |