Xattusa
| Мамлакат | Туркия |
| Вайрон қилинган | мил. авв. ХИИ аср |
Хаттуса[1], Хаттусас[2] ёки Хаттуш (хет тилида 𒌷𒄩𒀜𒌅𒊭, Ḫа-ат-ту-šа; туркча: Ҳаттуşаş, Хаттушаш) — қадимги Хетт подшолиги пойтхати. Ҳозир Анқарадан 145 км шарқда, Қизилирмак дарёси бо'йидаги Богазкала қишлог'и яқинида жойлашган. Шаҳар вайроналари 1834-йилда аниқланган бо'либ, 1906-йилдан бери қазилма ишлари олиб борилмоқда. 1986-йилда Хаттуса шаҳар харобалари УНЕСCО Бутунжаҳон ёдгорликлари ро'йхатига киритилган.[3]

Жойлашуви ва ландшафти
Хаттуса шаҳри Марказий Анатолиянинг шимолий қисмида, ҳозирги Анқара шаҳридан 150 км шарқдаги Богазкала қишлог'и яқинида жойлашган. Бугунги кунда мазкур ҳудуд анча қаттиқ иқлимга эга бо'лган, иссиқ тог'ли ҳудуд бо'лсада, Антик даврда ҳудудда сув тегирмонлари мавжуд бо'лганлиги аниқланган.[4] Ҳозир ҳудудда қишлар узоқ ва совуқ, ёз ойлари эса нисбатан қисқа, лекин иссиқ. Ҳудуд о'симлик олами о'та танқис бо'либ, деярли дарахтлар мавжуд эмас, о'та нотекис тог' ландшафтини ташкил қилади. Ҳудуднинг сув сатҳидан баландлиги — 1050 метр. Шунга қарамасдан, тупроқ анча унумдор. Хаттусада еттита ичимлик суви манбаси мавжуд. Баланд тепаликлар ва сун'ий истеҳком воситалари, шунингдек, шарқ ва шимолдаги қоялар шаҳарни ишг'ол қилишнинг деярли имконсизлигини та'минлаган.

Богазкала атрофидаги харобалар жами 160 гектар майдонни эгаллаган бо'либ, уларни бир неча қисмга ажратиш мумкин. Марказда икки қоя мавжуд бо'либ, улар Буюккале (Бüйüккале) деб аталган, улардан 500 м шимолда укан қоя бо'либ, у Буюккая (Бüйüккая) деб аталган. Буюккаледан шарқдаги нисбатан текис ҳудуд "Қуйи шаҳар" деб номланиб, бу Хаттусанинг энг қадимги қисми ҳисобланган. Буюккаедан жанубда эса "Юқори шаҳар" жойлашган бо'либ, унда шаҳар истеҳкомларининг о'зини ҳам учратиш мумкин. Шаҳар атрофида уч тепалик жойлашган бо'либ, шаҳарнинг жанубий чегараси Хетт империясининг со'нгги асрлари давомида қурилган, мудофаа тепалиги сифатида хизмат қилган Еркапи тепалиги қолдиқлари билан белгиланади.

Хаттуса Қизилирмак (хеттча номи Марашантия) дарёсининг шарқий қисмида — дарё водийси кескин бурилган жойда жойлашган. Қадимда шу ердан марказий Каппадокиядан Қора денгизга о'тувчи савдо ё'ллари о'тган. Қолаверса, пойтахт ҳисобланган Хаттуса империя жанубида жойлашган Хетт маданиятининг энг қадимги марказларидан ажратилган бо'либ, у империянинг шимолий чегараларига яқин жойлашган. Хетт империясининг бироз о'сиши даврида чегаралар шарқ ва жанубга томон кенгайган. Шаҳар, шунингдек, Касклар ҳужумига ҳам учраган.[3]
Хаттусанинг вайрон қилиниши
Мил. ав. ХИИ аср бошларида Хаттуса вайрон қилинган ва ундан кейин қайта тикланмаган. Археологик тадқиқотларга ко'ра, Хаттуса қа'қаси, ундаги сарой ва ибодатхоналар таланган ва вайрон қилинган, бу воқеадан кейин хеттлар империясининг Галис дарё водийси бо'йлаб жойлашган бутун вилояти саҳрога айланади. Миср фир'авни Рамсес ИИИнинг Мединет-Абу шаҳридан топилган битикларига ко'ра, мазкур фир'авн ҳукмронлигининг саккизинчи йилида Хаттусанинг "денгиз халқари" ("шимолий келгиндилар") томонидан қо'лга олингани ва вайрон қилингани айтилади.[5] Бунда келгиндилар деганда шимоли-г'арбдан келган шарқий мушкалар тушунилган бо'лиши мумкин.[5]

Хаттусада қазишма ишларини олиб борган немис археологи Й. Зеэр фикрича, вайрон бо'лиш арафасида хеттлар пойтахти бо'шаб қолган бо'лган. Катта эҳтимол билан, шаҳар истиқоматчилари олдиндан тайёргарлик ко'риб, шаҳарни ташлаб чиқиш учун ҳозирланишган, чунки шаҳар биноларида, жумладан, ибодатхоналар ва турар жойларда кундалик асбоб-анжомлар топилмаган, агар Хаттуса эгалланиши пайтида унда аҳоли мавжуд бо'лганда бундай анжомлар албатта топилиши керак эди. Қолган нарсалар фақат миххат ёзувли лавҳалар, сопол мухрлар ва "Катта ибодатхона" омборларидан топилган катта пифослар, ёки хумлардир. Зеэр назариясига ко'ра, хеттлар подшоси Суппилулиума ИИ о'з ҳукмконлигининг со'нггида Хаттусадан мулкларига қо'шиб, о'з саройи, армияси ва ҳунармандларини бошқа жойга ко'чириб олиб кетган, натижада шаҳар ҳувиллаб қолиб, о'зининг пойтахт мақомини ё'қотган, ундан кейин эса босқинчилар томонидан ёқиб юборилган.[5]
Манбалар
- ↑ Хаттуса // Большая советская энциклопедия : [в 30 т.] / гл. ред. А. М. Прохоров. — 3-е изд. — М. : Советская энциклопедия, 1969—1978.
- ↑ "Ҳаттусас". Рандом Ҳоусе Wебстер'с Унабридгед Диcтионарй.
- ↑ 3,0 3,1 Ҳаттуша: тҳе Ҳиттите Cапитал.
- ↑ Амоуретти, Мариэ-Cлаире. Ле паин эт л'ҳуиле данс ла Грècе антиқуэ. Де л'араире ау моулин. — Бесанçон: Лес Беллес Леттрес, АЛУБ, 1986. — ИСБН 2-251-60328-Х.
- ↑ 5,0 5,1 5,2 Немировский А. А., Сафронов А. В. Кто погубил Хаттусу // Индоевропейское языкознание и классическая филология. — СПб.: ИЛИ РАН, 2015. — № 19. — С. 699—713. — ИССН 2306-9015.
