Xatuna Kalmaxelidze
Хатуна Калмахелидзе (грузинча: ხათუნა კალმახელიძე; 1979-йил 11-февралда туғилган) – грузиялик сиёсатчи. 2009-йил декабр ойидан 2012-йил сентябр ойига қадар Грузия Адлия тизими ва маҳбуслар иши вазири лавозимида фаолият юритган[2].
| Хатуна Калмахелидзе ხათუნა კალმახელიძე | |
|---|---|
|
Калмахелидзе (чап тарафда) АҚШнинг Грузиядаги элчиси Жон Р. Басс билан учрашмоқда. | |
|
Мансаб даври 2009-йил 21-декабр – 2012-йил 19-сентябр | |
| Президент | Михаил Саакашвили |
| Ўтмишдоши | Димитри Шашкин[1] |
| Вориси | Гиорги Тугҳуши |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1979-йил 11-феврал Тбилиси, Грузия ССР, Совет Иттифоқи |
Ёшлик йиллари
Хатуна Калмахелидзе 1979-йил 11-феврал куни Грузиянинг Тбилиси шаҳрида дунёга келган. Дастлаб Ҳунтер коллежида сиёсий фанлар бўйича бакалавр даражасини олган. Кейинчалик 2005-йилдан 2007-йилга қадар АҚШдаги Георге Wашингтон университетининг Эллиотт халқаро алоқалар мактабида таҳсил олган ҳамда Халқаро муносабатлар ва халқаро хавфсизлик бўйича магистр даражасини эгаллаган. АҚШда бўлган даврида Калмахелидзе Грузиянинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги ваколатхонасида ҳам фаолият юритган. Шунингдек, 2006-йилда Сайлов тизимлари халқаро жамғармасининг (ИФЕС) Сиёсий молиялаштириш тадқиқот бўлимида хизмат қилган[3].
Сиёсий фаолияти
Грузияга қайтгач, Калмахелидзе Грузия Ташқи ишлар вазирлигида Сиёсий масалалар бўйича директор ўринбосари этиб тайинланган. 2009-йил 21-декабрда эса Грузия Жазони ижро этиш ва ҳуқуқий ёрдам вазири этиб лавозимини эгаллаган[4][5]. Вазирлик лавозимини эгаллаганидан сўнг Калмахелидзе мамлакатдаги жазони ижро этиш тизимида бир қатор ислоҳотларни амалга оширган ва давлат қамоқхоналарининг 80 фоизини Европа стандартларига мос ҳолга келтирган[6].
2012-йил 18-сентябр куни Тбилисидаги қамоқхонада маҳбусларга нисбатан шафқациз муомала, уларни дўппослаш ва жинсий зўравонлик саҳналари акс этган видеотасвирлар интернет тармоқларида тарқалган. Бу ҳолат Грузия жамоатчилиги орасида катта ғазаб ва норозиликка сабаб бўлган. Шундан сўнг, Хатуна Калмахелидзе ушбу вазият учун жавобгарликни ўз зиммасига олган ва истеъфога чиққан[7].
Хатуна Калмахелидзе инглиз, немис, франсуз ва рус тилларини билади[8][9].
Манбалар
- ↑ „Министрй оф Эдуcатион анд Сcиэнcе. Димитри Шашкин“. 2011-йил 24-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 11-апрел.
- ↑ „Говернмент оф Георгиа“. 2011-йил 17-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 29-март.
- ↑ „Министрй оф Cорреcтионс анд Легал Ассистанcе оф Георгиа“. Қаралди: 2011-йил 29-март.[сайт ишламайди]
- ↑ „Министрй оф Cорреcтионс анд Легал Ассистанcе оф Георгиа“. Қаралди: 2011-йил 29-март.[сайт ишламайди]
- ↑ „Гео Датабасе“. Қаралди: 2011-йил 29-март.[сайт ишламайди]
- ↑ „Хатуна Калмахелидзе: "Через два-три года в пенитенциарной системе бытовые проблемы будут полностью устранены"“. Медианеwс (2010-йил 10-декабр). 2012-йил 12-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 29-март.
- ↑ Присон Сйстем Министер Ресигнс.
- ↑ „Министрй оф Cорреcтионс анд Легал Ассистанcе оф Георгиа“. Қаралди: 2011-йил 29-март.[сайт ишламайди]
- ↑ „Говернмент оф Георгиа. Кҳатуна Калмакҳелидзе“. 2011-йил 28-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 29-март.